Карвонсарой
Сайловлар

Президент сайловлари олдидан Қозоғистонда кузатувчилар иш бошлади

Канат Алтинбаев

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (EХҲТ /ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси раҳбари Уршула Гацек 8 май куни Нур-Султонда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Берик Имашев билан учрашди. [МСК]

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (EХҲТ /ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси раҳбари Уршула Гацек 8 май куни Нур-Султонда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Берик Имашев билан учрашди. [МСК]

НУР-СУЛТОН – Кузатувчилар миссияси Қозоғистонда ўтажак президент сайловлари мониторингига ҳозирлик кўрмоқда.

Сайлов мониторинги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (EХҲТ/ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилади.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси EХҲТ/ДИИҲБ миссиясининг 22 нафар узоқ муддатли кузатувчисини рўйхатга олган, дейилади МСК хабарида.

Бугунги кунга қадар МСК 67 нафар халқаро кузатувчини аккредитациядан ўтказди. Муддатидан аввалги президент сайловлари 9 июнга белгиланган.

Қозоғистон МСК раиси Берик Имашев EХҲТ /ДИИҲБ кузатувчилари миссияси раҳбари Уршула Гацек билан учрашди, 8 май, Нур-Султон. [Қозоғистон МСК]

Қозоғистон МСК раиси Берик Имашев EХҲТ /ДИИҲБ кузатувчилари миссияси раҳбари Уршула Гацек билан учрашди, 8 май, Нур-Султон. [Қозоғистон МСК]

Сешанба (14 май) куни ЕХҲТ/ДИИҲБ кузатувчилари Қозоғистоннинг барча вилоятларида иш бошладилар. ЕХҲТга аъзо давлатларнинг яна 300 нафар қисқа муддатли кузатувчилари сайловга бир неча кун қолганда келиши кутилмоқда.

8 май куни Нур-Султонда ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси раҳбари Уршула Гацек МСК раиси Берик Имашев билан учрашди ҳамда сайлов босқичлари ва уларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

Кузатувчилар сайлов жараёнининг ЕХҲТ мажбуриятлари, халқаро стандартлар ва демократик сайловлар талабларига мослигини баҳолайдилар.

Гашек ОАВ раҳбарлари, президентликка номзодлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда, деди у журналистлар билан учрашувида.

Миссия якуний ҳисоботини сайловдан икки ой ўтиб эълон қилади, деб қўшимча қилди у.

Фуқаролар барқарорликка умид қилмоқда

Президент сайловларида етти нафар номзод, жумладан, Нурсултон Назарбоевнинг узоқ муддатли ҳукмронлиги даврида қўллаб-қувватлаб келинган Сенат спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, ягона мухолифатчи номзод Амиржан Косанов ҳам иштирок этади.

Cиёсий таҳлилчилар сайловда Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ғалаба қозонишини тахмин қилмоқдалар.

Асосий кураш иккинчи ўрин учун кечади, ғолиб номзод бундан келажакдаги сиёсий карьераси учун дастак сифатида фойдаланиши мумкин, дейди Олмаотадаги «Альтернатива» долзарб тадқиқотлар маркази раҳбари Андрей Чеботарев «Карвонсарой» билан суҳбатда.

Чеботаревнинг айтишича, кўпчилик фуқаролар бўлажак сайловга қизиқиш билдирмоқда ва унда фаол иштирок этиш ниятида.

«Эҳтимол, баъзилар маълум ўзгаришларга умид қилаётгандир. Бошқалар эса барқарорликни, ҳокимиятни алмашинувининг ижтимоий ва сиёсий ғалаёнларсиз амалга оширилишини хоҳламоқда», деди Чеботарев.

Нур-Султонда яшовчи Жанна Устемирова сайловлардан сўнг туб ўзгаришлар юз беришига ишонмаса-да, бунга рози эканлигини айтади.

«Мамлакатимиздаги турмуш даражаси Марказий Осиёдаги энг юқориси ва келажакда шундай бўлишига умид қиламан», деди у Карвонсаройга. «Мен бир нарсанигина хоҳлайман - юртимизда тартибсизлик ва анархия бўлмасин, биз фарзандларимиз билан тинч ва тараққий этган давлатда яшайлик».

Яқин йиллардан бери Қозоғистон экстремизм муаммоси билан юзма-юз келмоқда. 2013-2014 йилларда минглаб радикаллашган фуқаролар «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига қўшилиш мақсадида Сурия ва Ироққа кетган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500