Карвонсарой
Рамазон

Суратларда: Қозоғистонда муқаддас Рамазон ойи

Айдар Ашимов

Таразнинг марказий масжиди, 16 май куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Таразнинг марказий масжиди, 16 май куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Таразнинг марказий масжиди, намоз вақти. Сурат 17 май куни олинган. (Айдар Ашимов)

Таразнинг марказий масжиди, намоз вақти. Сурат 17 май куни олинган. (Айдар Ашимов)

Жамбил вилоятидагилар ҳар жума куни Таразнинг марказий масжидига намозга келишади. 17 май кунги сурат. (Айдар Ашимов)

Жамбил вилоятидагилар ҳар жума куни Таразнинг марказий масжидига намозга келишади. 17 май кунги сурат. (Айдар Ашимов)

Тараз марказий масжидида намоз вақтларини кўрсатиб турувчи соат, 17 май куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Тараз марказий масжидида намоз вақтларини кўрсатиб турувчи соат, 17 май куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Тараз марказий масжидида намоз ўқиётган рўзадор мусулмонлар, 17 май. (Айдар Ашимов)

Тараз марказий масжидида намоз ўқиётган рўзадор мусулмонлар, 17 май. (Айдар Ашимов)

Садақа бераётган киши, 17 май куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Садақа бераётган киши, 17 май куни олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Ифторлик вақти, 16 май куни Таразда олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Ифторлик вақти, 16 май куни Таразда олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Тараз марказий масжиди, 16 май. (Айдар Ашимов)

Тараз марказий масжиди, 16 май. (Айдар Ашимов)

ТАРАЗ, Қозоғистон – Бу йилги Рамазон ойи кириб келар экан, Қозоғистон имомлари одамларни савоб ишларга даъват қилишни бошладилар.

«Рамазон доимий хайрли амаллар ойидир. Рўза вақтида бажарилган ҳар бир эзгу амал бир неча карра кўпроқ мукофот берилади», дейди Қозоғистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ўраз 4 май куни эълон қилинган мурожаатида.

Ўраз мусулмонларни хайрли ишларда қатнашишга, кўп фарзандли оналар ҳамда бошқа заиф қатламлар вакилларига ёрдам беришга даъват қилди. У тадбиркорларни муқаддас ой давомида озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларининг нархларини оширмасликка чақирган.

Ўраз пайғамбар Муҳаммаднинг (С.А.В) «орангизда яхшиларингиз ўз жамоаси ва мамлакатига фойдалироқ бўлганингиздир», деган мазмундаги ҳадисини ёдга олди. Кузатувчиларнинг фикрича, бу турдаги рағбат этник ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Қозоғистоннинг «Ислом давлати» каби жангари гуруҳларнинг фуқароларни радикаллаштириш уринишларига қарши курашида муҳим аҳамият касб этади.

2007 йилда барпо этилган Таразнинг марказий масжиди шаҳардаги асосий диққатга сазовор жойлардан бири саналади. 16 май куни олинган бу суратдаги масжид куннинг кечки вақтларида айниқса чиройли кўринади. (Айдар Ашимов)

Марказий Осиё давлатлари имомлари бу йил Рамазон ойини бир вақтда бошлашга келишиб олган эдилар.

Муқаддас Рамазон ойи 5 июнь куни Ийд ал-Фитр байрами билан ўз ниҳоясига етади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Чиройли суратлар

Жавоб бериш

Шундай

Жавоб бериш