Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотини «бўғиш» учун БМТга чора таклиф этди

AFP

Хавфсизлик ниқоби, сурат Недерландиянинг Гаага шаҳридаги КҚТТ бош идорасида тасвирга туширилган. Нидерландиянинг чекка Рейсвейк шаҳарчасида жойлашган 20 га яқин киши ишлайдиган икки қаватли бино, токсик қуроллар заҳираларини йўқ қилиш бўйича 20 йилга яқин давом этган машаққат ишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. [Жон Тис/AFP]

Хавфсизлик ниқоби, сурат Недерландиянинг Гаага шаҳридаги КҚТТ бош идорасида тасвирга туширилган. Нидерландиянинг чекка Рейсвейк шаҳарчасида жойлашган 20 га яқин киши ишлайдиган икки қаватли бино, токсик қуроллар заҳираларини йўқ қилиш бўйича 20 йилга яқин давом этган машаққат ишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. [Жон Тис/AFP]

НЬЮ-ЙОРК – Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) янги резолюция лойиҳасини тақдим этди, унда Суриядаги кимёвий ҳужум бўйича янги тергов бошланиши олдидан БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича назоратчи ташкилотини «сиёсийлашганликда» айблаган.

16 май кунги чора Сурия режими президенти Башар Асадни ҳимоя қилишга қаратилган Москванинг сўнгги уринишидир. Асад мухолифатчиларга қарши кимёвий қуроллар қўллашда айбланмоқда.

AFPнинг ёзишича, лойиҳа матнида Россия унда вето ҳуқуқига эга бўлган кенгаш кимёвий қуроллар тўғрисидаги Конвенцияни бузадиган мамлакатларга чора кўрадиган бирдан-бир халқаро орган эканлиги айтилган.

Кимёвий қуроллар назоратчиси бўлган Кимёвий қуроллари тақиқлаш ташкилоти ўтган йили (КҚТТ) кимёвий ҳужум содир этганларни аниқлайдиган механизм ишлаб чиқишга келишиб олган эди – Бунга Россия ва Сурия қатъиян қарши бўлмоқда.

«Оқ дубулғалилар» номи билан таниш бўлган Сурия фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, бутун бошли оилалар ўз уйлари ва бошпаналарда «газдан заҳарланиб ўлган» ҳолда топилганлар. [Оқ дубулғалилар]

«Оқ дубулғалилар» номи билан таниш бўлган Сурия фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, бутун бошли оилалар ўз уйлари ва бошпаналарда «газдан заҳарланиб ўлган» ҳолда топилганлар. [Оқ дубулғалилар]

КҚТТнинг «бўғишга уриниш»

Таклиф этиган резолюцияда «КҚТТ фаолиятининг тобора сиёсийлашиб бораётгани ва консенсус асосида қарорлар қабул қилиш тажрибасидан воз кечилаётгани» юзасидан хавотир билдирилган.

БМТ дипломатларига кўра, Россиянинг таклифи КҚТТни назоратда ушлашга қаратилган, сабаби ташкилот Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ортидан ким турганини фош қилиш бўйича терговида илгарилаб бормоқда.

«Россиянинг асосий мақсади албатта КҚТТ фаолиятини бўғиш», деди ўз шахсини ошкор қилишни истамаган дипломат.

Ғарб мамлакатлари КҚТТнинг Сурияда кимёвий қуроллар ишга солинганини тасдиқлагани, шунингдек, 2018 йил март ойида Англиянинг Солсбери шаҳрида россиялик жосус Сергей Скрипални асаб тизимига таъсир этувчи модда билан заҳарлашга уриниш ҳаракатларидан сўнг, янги тергов механизмини ишга туширишни тезлаштирган.

«Россиянинг мақсади Сурия ва Солсберига асосланган ҳолда КҚТТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлашга оид конвенцияни заифлаштириш», деб айтган яна бир дипломат.

Кенгаш резолюция лойиҳаси учун қачон овоз бериши ҳали аниқ эмас. БМТга кўра, резолюция тасдиқланиши учун тўққизта овоз зарур ва кенгаш аъзоларидан ҳеч қандай унга вето қўймаслиги керак.

Таклиф этилган резолюцияни Хитой қўллаб-қувватлайди, деди дипломат.

«Бу – Сурия ҳукумати ҳам ("Ислом давлати") каби халқаро қонунларга зид равишда бир неча бор кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги тасдиқнинг олдини олиш ҳаракатларига ўхшайди», деди БМТнинг Инсон ҳукуқлари бўйича раҳбари Луис Шарбонно.

Россиянинг БМТдаги миссияси AFPнинг вазиятни шарҳлаш борасидаги сўровига жавоб бермаган.

Жавобгарларни аниқлаш

Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича янги тергов ишлари яқин ҳафталар ичида бошланади, деб айтган эди КҚТТ бош директори Фернандо Ариас март ойида.

Ғарб давлатлари тергов гуруҳини 2018 йил Суриянинг Дума шаҳрида содир этилган ҳалокатли ҳужум айбдорларини аниқлаш ишларини бошлашга чақирмоқдалар.

Ўтган йил апрель ойида Думада содир этилган кимёвий ҳужумга жавобан Сурия бўйлаб ҳаво зарбаларини берган Қўшма Штатлар, Британия ва Франция юз бериши мумкин бўлган янги ҳолатларга ҳушёр қолмоқдалар.

КҚТТ ўз ҳисоботида Думада хлор гази қўлланилгани ва натижада 40 нафар суриялик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган, аммо Россия ва Сурия бу даъволарни рад этган.

Ҳисоботда Думадаги воқеа ортида кимлар тургани очиқланмаган, сабаби бу масала ўшанда КҚТТ мандатига кирмас эди.

2015 йилда кенгаш Сурияда кимёвий қуроллар қўлланганига ким жавобгар эканлигини аниқлаш мақсадида КҚТТ-БМТнинг қўшма тергов механизмини ташкил этишни бир овоздан маъқуллади.

Қўшма комиссия Сурия ҳукуматини хлор ҳужумларини уюштирганликда ва худди шу йили Хон-Шайхун шаҳарчасида зарин газини қўллаганликда айблагани сабабли 2017 йил охирида Россия унинг мандатини узайтириш қарорига вето қўйган эди.

Россия ўз иттифоқдоши Сурияни халқаро жазо чораларидан сақлаб қолиш учун 12 бор вето ҳуқуқидан фойдаланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ҳар доимгидек сувни лойқалатмоқда.

Жавоб бериш