Карвонсарой
Дипломатия

Марказий Осиёдаги зиддиятлар Си ва унинг «энг яқин дўсти» Путин ўртасидаги муносабатларга путур етказмоқда

AFP ва Карвонсарой

Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзинпин билан Москва бўйлаб сафар қилмоқда, 5 июнь куни олинган сурат. Си Путинни «унинг энг яқин дўсти» деб атаган. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзинпин билан Москва бўйлаб сафар қилмоқда, 5 июнь куни олинган сурат. Си Путинни «унинг энг яқин дўсти» деб атаган. (Кремль)

МОСКВА – Марказий Осиёдаги стратегик рақобат Россия ва Хитой ўртасидаги «ёрқин» ҳамкорлик муносабатларга путур етказиши мумкин.

Хитой президенти Си Цзинпин жума (7 июнь) куни Россияда бўлиб ўтган иқтисодий форумнинг фахрий меҳмони бўлди. Унда икки қўшни давлат умумий муаммолар ва зиддиятларга қарамай, муштарак мақсадларини намойиш этдилар.

Си чоршанба (5 июнь) куни Внуково аэропортида президент Владимир Путин билан 3 кунлик учрашув учун фахрий меҳмон сифатида кутиб олинди. У кейинроқ Кремлда ўтган илиқ учрашув чоғида Россия раҳбарини ўзининг «энг яқин дўсти» деб атади.

Сининг ташрифи давомида электрон савдо, телекоммуникация, газ ва бошқа соҳаларда бир қатор шартномалар имзоланди.

5 июнь куни Кремлнинг Москвада бўлиб ўтган расмий кутиб олиш маросими. Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Россия президенти Владимир Путин – ўртада. (Кремль)

5 июнь куни Кремлнинг Москвада бўлиб ўтган расмий кутиб олиш маросими. Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Россия президенти Владимир Путин – ўртада. (Кремль)

Раҳбарларнинг табассумлари ва ваъдалари Россия ва Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Эрон, Сурия ва Венесуэланинг репрессив диктатурасини қайта-қайта қўллаб-қувватлаши манзарасида юз бермоқда.

Айро манфааатлар

Икки давлат раҳбарлари бир-бирларига қарата мақтов сўзларини айтиб, бизнес шартномаларни эълон қилган ҳолда келажакдаги ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашсалар-да, Марказий Осиёдаги манфаатлари айро эканлиги сабабли узоқ муддатли стратегик иттифоқ туза олмасликлари аниқ.

Сабаби, минтақада Россия ва Хитой ўртасидаги манфаатлар – Москва ҳимоя, Пекин эса сармоя билан шуғулланувчи биродарлик келишуви ҳақидаги тахминлар пучга чиқмоқда, дейди таҳлилчилар

«Марказий Осиёда Хитой ва Россия ўзаро рақобатчи», деб айтган эди март ойида Киевдаги Армия, қайта тайёрлаш ва қуролсизлантириш тадқиқотлари марказининг Осиё ва Тинч океани бўлинмаси раҳбари Юрий Пойта.

Хитой «юмшоқ куч» сиёсатининг муҳим воситаси бўлган инвестиция лойиҳаларини Россиянинг уларни ҳимоя қилиш истагига боғлиқлигини кўришни истамайди, деб қўшимча қилди у.

Хитой дунёда иккинчи энг кучли иқтисодиёт бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари у билан муносабатларини мустаҳкамлашга интилади. Россиянинг турғун иқтисоди эса дунё бўйича 12-ўринни эгаллаган.

Ўз ўрнида, Пекин минтақада лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келган ва йирик ҳажмдаги инвестицияларни киритган.

Бу йўналиш Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири учун хавф туғдиради, сабаби Москва бу ҳудудни ўз «томорқасидек» кўриб келган, деди Пойта.

«Москва минтақага ҳарбий кучдан бошқа, сиёсий соҳада ҳеч қандай таклиф бера олмаслиги билан, Пекин қудрат тўплаб, барча Марказий Осиё давлатларини қамраб олишига тинч қараб турмайди», деди у.

Россиянинг сўнгги ҳаракатлари Марказий Осиё фуқароларига маъқул келмади. Ўтган йил сентябр ойида Россия энг катта ҳарбий машқларни ўтказар экан, Кремлнинг мақсадлари уларни ташвишга солган.

«Восток-2018» деб номланган кенг кўламли ҳарбий машқлар 300 мингдан ортиқ аскарлар, 36 мингта ҳарбий машина, 1000 та самолёт ва 80 та кема иштирокида ўтказилган.

Бир вақтнинг ўзида Россиянинг Грузия ва Украина ҳудудларини босиб олиши, Сурия урушида Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаши Марказий Осиё давлатларини Кремлнинг бутун дунёдаги зарарли таъсиридан хавотирланишга мажбур қилмоқда.

Ўтган йил Грузияда жанубий Осетия оккупациясининг 10 йиллиги нишонланди. Россия ҳарбий кучлари Абхазияни 1993 йилда босиб олган эди.

«Икки ёвузликдан енгилроғи»

Икки мамлакатнинг абадий дўстлик ҳақидаги расмий баёнотлари ҳам Россиянинг собиқ душманига қарамлиги кучайиб бораётганини рад этмоқда.

Чор Россияси тарафидан ўша вақтда ҳозиргидан анча заиф бўлган Хитойга қабул қилдирилган 1869 йилги шартнома туфайли келиб чиққан чегарага оид зиддият икки ўртада анча вақтгача чўзилган эди. Мазкур ҳал этилмаган муаммо 1969 йилда бир неча юз аскарнинг ўлимига сабаб бўлган отишмани келтириб чиқарган.

Баҳслар икки мамлакат 2004 йилда навбатдаги шартномани имзолагунига қадар давом этган. Руслар Россиянинг ресурсларга бой Узоқ Шарқ минтақасида бор-йўғи 8,3 миллион, Хитойнинг ушбу минтақа билан чегарадош 3 та вилоятида эса 90 миллион хитойлик яшашини била туриб, ўз-ўзларига «Хитойнинг аччиқ ўтмиши ҳақиқатда ортда қолганми?» дея савол бераётган бўлсалар ажаб эмас.

Бу ҳам етмагандек, Сибирь ва Узоқ Шарқ ўлкаларида яшовчи руслар ўрмонларни тап-тақир ҳолга келтираётган хитойлик дарахт кесувчилардан безор бўлишган.

Шундай бўлса-да, яқинда Россия тарафидан содир этилган зўравонлик ҳаракатларининг оқибатлари Москвани шарқдаги қўшнисига юзланишга мажбур этган.

Ғарб давлатларининг санкциялари туфайли ларзага келган Россия иқтисодиёти 2017 йилда рецессиядан чиққанидан сўнг, жорий йилнинг биринчи чорагида атиги 0,5 фоизга ўсган.

Эҳтимол, Ғарбнинг Украина бўйича санкцияларидан сўнг шарқ тарафга юзланган Россия воқеликдан йироқ натижаларни кутган бўлса-да, ўшандан бери Россия ташқи савдосида Хитойнинг улуши қарийб икки баравар ошган, дейди Москвадаги Карнеги марказининг Осиё бўйича дастурига раҳбарлик қилувчи Александр Габуев.

«Ҳақиқатан ҳам, бурилиш юз бермоқда», деди у беқарор муносабатлар шароитида ҳам Россия Хитойнинг иқтисодий қудратига қарам бўлганини назарда тутиб.

Кремлга кўра, ҳамкорлик натижасида ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, 2018 йилда у 25 фоизга ўсиб, рекорд миқдордаги 108 миллиард долларга етган.

Путиннинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаков Хитойни «Россиянинг энг муҳим иқтисодий ҳамкори» деб атаган.

Москва иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида Хитой билан ҳамкорликни «икки ёвузликдан енгилроғини танлаш» сифатида кўрмоқда, деди Габуев. Бунинг муқобили эса – мамлакат ичида туб ислоҳотлар ўтказиш ва Ғарб билан ярашишдир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 12

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Си Цзинпин Хитой президенти эмас !!! У давлат котиби !!! Бу оддий одамга ҳам маълум нарса-ку. Журналистларни қаердан топасизлар? Мақола журналистнинг ўзига ўхшаган нохолис. Сафсата

Жавоб бериш

Биринчидан, ҳозир Россиянинг таъсири йўқ. Шунга ўхшаган нимадир бор, холос. Чунки Россия кимгадир ёки нимагадир таъсир кўрсатадиган мамлакат эмас. Иккинчидан, Хитойнинг ёвузлиги Россияникидан камроқ.

Жавоб бериш

Оддий қирғизлардан хитойликлар ҳақида сўраб кўр. Кўпчилик Россия таъсиридан келиб чиқиб фикр билдиради.

Жавоб бериш

Хитой ерларни эгаллаб олмаяпти (Узоқ Шарқдан ташқари, чунки бу ҳудудлар тарихан Хитойники ҳисобланади), лекин сиёсатчиларни сотиб олиши мумкин. Умуман олганда бу ўша сиёсатчиларнинг муаммоси, Хитойнинг эмас. Қайтанга, яхшилаб ҳаракат қилинса, Хитой жуда фойдали ва жозибали (ҳамкор) бўлиши мумкин. У бамисоли Осиёдаги АҚШ кабидир. Хитойликлар сор қушлари эмас, разиллар ҳам эмас. Бу кўҳна ва тараққий этган цивилизациядир. Ароқнинг ўрнига улар фақат чой ва сув ичадилар.

Жавоб бериш

Хитой Қирғизистон учун фойдали ҳамкор ҳисобланади, бу вақтда Россия ўз иқтисодиётини эплай олмаяпти, Ғарб билан алоқалари ҳам кескинлашган. Россия Ғарбдан ажралиб қолганига 10 йилдан ошди, аслида унинг иқтисоди ўсмаяпти, бу ижтимоий муаммоларни (ишсизлик, маошларнинг пастлиги, аҳолининг камбағаллашуви каби) келтириб чиқармоқда. Хитой эса дунёдаги энг йирик импортчи ва экспортчи мамлакатдир...

Жавоб бериш

Бўлмаган гап. Марказий Осиёликлар Россиядан умуман хавотирда эмаслар.

Жавоб бериш

Ривожланган, илғор ва цивилизациялашган Хитой, ёввойи, қўпол ва камбағал Россиядан яхшироқ.

Жавоб бериш

Хитой Шинжондаги меҳнат лагерлари, ҳудудларни босиб олиш, маҳаллий аҳолини қулга айлантириш деганидир. Хитой фақат ўз манфаатини ўйлайди. Уни яхшироқ деб ким айтди? Айнан нимаси билан яхши?

Жавоб бериш

Россиядан фарқли ўлароқ Хитой бегона ҳудудларни босиб олаётгани йўқ. Хитойдаги исталган қайта тарбиялаш маскани Россиядаги жазони ўташ муассасасидан яхшироқ. Россия бу қолоқлик, ночорлик, разиллик, ваҳшийлик ва тўнғизлик демакдир. Россия Голодомор ва геноцид демак. Россия бу оммавий қотилликлар ва депортациялар. Россия ўз тили ва маданиятининг камситилиши демакдир.

Жавоб бериш

Тарихни ўрганиш керак, Хитой ерларни доим ҳарбий куч билан эгаллаб келган, жумладан, Мўғулистон, Ветнам ва Ҳиндистонни ҳам. Далай-ламай ҳалигача Ҳиндистонда яшайди.

Жавоб бериш

Мўғулистон - мустақил ва эркин мамлакат. Хитой бутун бошли оролларни эгаллаб олган Россиядан фарқли ўлароқ (Курил ороллари билан боғлиқ баҳс назарда тутилмоқда), бир дюйм ерни ҳам босиб олмаган.

Жавоб бериш

Мўғулистон аҳолиси 3 миллиондан кўп эмас. У ерда ишлаётган хитойликлар сони эса қарийб бир миллион. 10 йилдан кейин нима бўлади?

Жавоб бериш