http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/06/13/feature-01
| Хавфсизлик

БМТ ва Қозоғистон тинчликпарварлик миссиялари учун мўлжалланган ҳарбий техника борасида ҳамкорликни кенгайтиради

Канат Алтинбаев

«Kazakhstan Paramount Engineering» компанияси томонидан яратилган БМТ тинчликпарвар кучлари учун мўлжалланган ҳарбий техника – ғилдиракли зирҳли машина, санасиз сурат. («Kazakhstan Paramount Engineering»)

«Kazakhstan Paramount Engineering» компанияси томонидан яратилган ғилдиракли зирҳланган машина 2018 йилнинг май ойида Нур-Султонда ўтган «KADEX-2018» қурол-яроғ кўргазмасида намойиш этилди. («Kazakhstan Paramount Engineering»)

БМТ муваққат кучлари таркибида инсонпарварлик миссияни якунлаган Қозоғистон ҳарбийлари май ойида Ливандан қайтиб келдилар. (Қозоғистон Мудофаа вазирлиги)

БМТ муваққат кучлари таркибида инсонпарварлик миссияни якунлаган Қозоғистон ҳарбийлари май ойида Ливандан қайтиб келдилар. (Қозоғистон Мудофаа вазирлиги)

Март ойида Қозоғистон тинчликпарвар кучлари БМТнинг «Тинчлик йўлидаги хизматлари учун» медалига сазовор бўлди. (Қозоғистон Мудофаа вазирлиги)

Қозоғистоннинг «КАЗЦЕНТ» ўқув маркази БМТга аъзо мамлакатларнинг тинчликпарвар кучларини тайёрлаш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат. (Қозоғистон Мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон рақамли тараққиёт, мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Аскар Жумагалиев 28 май куни Нур-Султонда БМТнинг ҳарбий-дала кўмаги бўйича бош котиби ўринбосари Атул Харе билан музокара ўтказди. (Қозоғистон рақамли тараққиёт, мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги)

БМТнинг ҳарбий-дала кўмаги бўйича бош котиби ўринбосари Атул Харе 28 май куни Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. [Қозоғистон президентининг расмий сайти]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон тинчликпарварлик миссиялари учун ҳарбий ускуналар етказиб бериш орқали глобал хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ваъда бермоқда.

Қозоғистон рақамли тараққиёт, мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Аскар Жумагалиев 28 май куни Нур-Султонда БМТнинг дала кўмаги бўйича бош котиби ўринбосари Атул Харе билан учрашди. Учрашувда Қозоғистоннинг БМТдаги вакили Қайрат Умаров ва БМТнинг Қозоғистондаги доимий вакили Норимаса Шимомура билан бир қаторда бошқа расмийлар ҳам иштирок этган.

Музокараларда Қозоғистоннинг БМТ тинчликпарварлик миссиялари учун ҳарбий ва тепловизорли ускуналарни етказиб бериши ва сунъий йўлдош мониторинги бўйича ҳамкорлик олиб бориши муҳокама қилинди, дейилади вазирлик баёнотида. Шунингдек, рақамлаштириш ва телемедицинада ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Қозоғистоннинг «Kazakhstan Paramount Engineering» компанияси томонидан ишлаб чиқилган зирҳли автомобиль 2018 йилнинг май ойида Нур-Султондаги «KADEX-2018» қуроллар кўргазмасида намойиш этилди. («Kazakhstan Paramount Engineering»)

Вазирлик мамлакатнинг «бу йўналишда муҳим имкониятга ва хоҳишга эга эканлигини» таъкидлаб, Харенинг Қозоғистон БМТ тинчликпарварлик миссияларига ускуна етказиб бериши бўйича таклифини олқишлади.

«Айни дамда Қозоғистонда ҳарбий машиналар ва ускуналар, жумладан зирҳли автомобиль, вертолёт, тепловизор қурилмалари, қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар етарлича», деб айтган Жумагалиев баёнотга кўра.

Қозоғистон «бу ҳарбий салоҳият тинчликни таъминлашга хизмат қилишидан» мамнун, деб қўшимча қилди у.

Ташриф давомида БМТ расмийлари Марказий Осиёда ўз йўналишидаги энг йирик «Kazakhstan Paramount Engineering» Қозоғистон-Жанубий Африка қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган зирҳли машиналар билан танишиб чиқдилар, деди Нур-султонлик ҳарбий таҳлилчи ва Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг бош тадқиқотчиси Георгий Дубовцев.

«Бу зирҳли машиналар тинчликпарварлик миссиялари учун жуда мос», деди Дубовцев. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, тунги кўриш нишонлари ва тунги кўриш қурилмалари каби, оптика маҳсулотлари ҳам тинчликпарварлар талабига мос келади, деб қўшимча қилди у.

Ҳамкорликда ишлаш

28 май кунги учрашув чоғида Харе ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ ва Қозоғистоннинг халқаро хавфсизлик масалаларидаги ҳамкорлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Қозоғистон раҳбари тинчликпарварлик фаолияти самарадорлигини оширишда мамлакатининг БМТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

«Афсуски, замонавий дунё жуда беқарор. Биргаликдаги фаолиятимиз сайёрамизни янада барқарор ва хавфсизроқ қилишидан умидворман», деб айтган Тўқаев учрашув давомида.

Қозоғистон билан ҳарбий қурилмаларни етказиб беришда ҳамкорлик қилишдан ташқари, БМТ мамлакатда бошқа соҳалар, жумладан бизнесни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни ҳам кучайтирмоқчи.

БМТ Қозоғистонда таъминот дастурларидаги имкониятлар ҳақида хабардорликни оширишга йўналтирилган бизнес-семинарларни ўтказишни режалаштирган, деди Харе.

Шу билан бир вақтда, БМТ ва Қозоғистон тинчликпарварлик миссиялари самарадорлигини оширишда технологик инновацияларни қўллаш борасида ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

БМТнинг оператив қўллаб-қувватлаш бўлими 28-31 май кунлари Нур-Султонда Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда тинчликпарварлик бўйича 5-халқаро технологик ҳамкорлик симпозиумига мезбонлик қилди.

Анжуманнинг асосий мавзуси «Прогноз, ҳимоя, бартараф этиш» деб номланди. Технология билан бир қаторда иштирокчилар тинчликпарварлик операцияларига жалб қилинганлар учун халқаро ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, январь ойида БМТ Қозоғистоннинг тинчликпарварлик бўйича ҳамкорлик ўқув марказига (КАЗЦЕНТ) бутун дунёдан келган тинчликпарварларни фуқароларни ҳимоялаш ва штаб офицерлари сифатида хизмат қилишга тайёрлаш ҳуқуқини берувчи сертификатни топширди.

БМТнинг тинчликпарварлик операциялари бўйича бош котиби ўринбосари Жан Пер Лакруа Нью-Йоркда тегишли ҳужжатларни имзолаган.

Бундан аввал эса БМТ «КАЗЦЕНТ» марказининг моддий-техник базасини, йўриқчиларни тайёрлаш даражаси, шунингдек, ўқув дастурларининг мазмун-моҳияти ва БМТ меъёрларига мувофиқлигини пухта текширувдан ўтказди. Бугунги кунда ушбу марказ тинчликпарварликка тайёрлаш бўйича Халқаро ўқув марказлари уюшмасининг минтақадаги ягона тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Ливандаги Қозоғистон аскарлари

Қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар БМТ муваққат кучлари таркибида Ливандаги тинчликпарварлик миссиясини якунлаб, ўз юртларига қайтганларидан сўнг ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир нечта учрашувлар ўтказилди.

Қозоғистон 2018 йилнинг 31 октябрь куни Ливанга 130 нафар десантчи аскарни жўнатган эди. Улар 6 ой давомида Исроил билан чегарадош ҳудудда хизмат қилдилар, бу ерда патруль назоратини олиб бордилар, оташкесим режимининг риоясини кузатдилар ва тинч аҳоли вакилларига ёрдам бердилар.

Март ойи охирида улар «тинчлик йўлидаги хизматлари учун» БМТ тарафидан медаль билан тақдирландилар, дейилади Қозоғистон мудофаа вазирлигининг 17 май кунги баёнотида.

«Биз учун бу оддий медаллар эмас. Бу тинчликпарварликка қўшган ҳиссаси учун мамлакатимизга нисбатан эҳтиром белгисидир», деди майор Аян Нуркасов 30 март кунги баёнотида.

Ҳарбий хизматчилар Ливандаги миссия учун бир неча йил тайёргарлик кўриб, АҚШ ва Британия қўшинлари билан биргаликда ҳарбий ва психологик тайёргарликдан ўтдилар, дейилади баёнотда.

Қозоғистоннинг БМТ тинчликпарвар миссияларидаги иштироки жаҳон ҳамжамиятининг мамлакат ва унинг қуролли кучларига бўлган ишончидан далолат беради, дейди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ва Европадаги дипломатик миссияларда 18 йиллик тажрибага эга олмаоталик сиёсий таҳлилчи Казбек Бейсебаев.

Бейсембаевнинг сўзларига кўра, тинчликпарвар миссияларда иштирок этиш Қозоғистон қуролли кучларига тажриба орттириш имконини беради, зеро десантчи аскарлар янги шароитларда фойдали ҳарбий кўникмаларга эга бўладилар.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha