Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Суриядан қайтган собиқ қозоғистонлик жангариларга узоқ муддатли қамоқ хавф солмоқда

Айдар Ашимов

Павлодарлик психолог Гулназ Раздикова (чапда) Суриядан қайтган аёллар билан ишламоқда, КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Павлодарлик психолог Гулназ Раздикова (чапда) Суриядан қайтган аёллар билан ишламоқда, КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан қайтган аёллар Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида, КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан қайтган аёллар Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида, КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан қайтган йигит ва қиз, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация маркази. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан қайтган йигит ва қиз, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация маркази. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан қайтган аёллар Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида қозоқ миллий қўшиқларини ижро этмоқдалар. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан қайтган аёллар Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида қозоқ миллий қўшиқларини ижро этмоқдалар. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

НУР-СУЛТОН – Ҳукумат расмийларига кўра, хориждаги қуролли низоларда иштирок этиб ватанига қайган қозоғистонликларни оғир жазо кутмоқда.

28-31 май кунлари Қозоғистон ҳукумати «Жусан» операцияси давомида 67 аёл ва 171 нафар ёш болани Суриядан ватанига қайтариб олиб келди, операция «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилиш учун жўнаб кетганларнинг оила аъзоларини уйларига қайтаришни мақсад қилган.

Йил бошидан бери жами учта операция ўтказилди. Умумий ҳисобда 524 қозоғистонлик, жумладан 137 аёл, 357 нафар ёш бола ва 30 та эркак ватанига қайтарилган.

Операция Қўшма Штатларнинг логистика ёрдами ва АҚШ қўлловидаги Сурия демократик кучлари иштирокида амалга оширилган, деб хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги.

Қўлга олинган қозоқ фуқаросини ватанига қайтариш учун кўз-қулоқлари беркитилган ҳолда самолётга чиқаришмоқда, КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Қўлга олинган қозоқ фуқаросини ватанига қайтариш учун кўз-қулоқлари беркитилган ҳолда самолётга чиқаришмоқда, КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Операция давомида Қозоғистон самолёти Яқин Шарқдаги Америка ҳаво базасидан фойдаланди, деб хабар берган Қозоғистоннинг собиқ дипломатлари ва разведка ходимлари ишлайдиган «Kazanalytics» сайти.

Одил судлов

Қайтганларнинг аксарияти жангариларнинг аёллари ва болаларидан иборат бўлса-да, улар орасида Сурияда жанг қилганлар ҳам бор – жангариларни узоқ муддатли қамоқ жазоси кутмоқда.

Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) хабарига кўра, «Жусан-2» операцияси давомида қайтган икки нафар эркакка саккиз йиллик қамоқ жазоси белгиланган.

«Қозоғистонга қайтарилиши биланоқ, 16 нафар эркак ва тўртта аёл террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб, Нур-Султон, Атирау, Уральск, Оқтўбе, Қарағанда ва Чимкентдаги қамоқхоналарга жойлаштирилган», деди 13 май куни Нур-Султонда журналистлар билан учрашган КНБнинг террорчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Бахитбек Раҳимбердиев.

Ҳибсга олингалар «ўз ихтиёри билан уйга қайтишга қарор қилган, айримлар чет элда содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортилишга ҳам рози», деб қўшимча қилди Раҳимбердиев.

Жамбул вилоятидан бўлган ҳуқуқшунос Айдос Оторбековнинг айтишича, гумондорлар хориждаги қуролли низоларда ва террорчилик фаолиятида иштирок этганликда айбланган. Улар мол-мулкни мусодара қилиш билан 5 йилдан 12 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар.

У шунингдек, россияпараст айирмачилар сафида жанг қилиш учун Украинага кетган қозоғистонликларни ҳам қамоқ жазоси кутаётганлигини айтди.

«Улар кўп эмас, лекин бор. Ўтган йиллар давомида бир неча қозоғистонлик бу жиноятда айбдор деб топилган, улар ватанига қайтиши биланоқ ҳибсга олинган», деди Оторбеков.

Украинада россияпараст айирмачилар сафида жанг қилган Қозоғистон фуқароси 30 май куни суд қилинган эди.

Тинч ҳаётга қайтиш

Ҳозирда Суриядан қайтган аёллар болалари билан Манғистов вилоятидаги адаптация марказида бўлиб турибди, улар билан психолог ва диний мутахассислар ишламоқда.

«Ҳозирнинг ўзида ижобий ўзгаришлар бор: фанатизм даражасининг пасайиши, қора либосдан ва уларни Сурияга боришга мажбур қилган мафкурадан воз кечиш», деди Павлодардаги динлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази раҳбари, Гулназ Раздикова.

«Қозоғистонга келганларидан кейин аёлларнинг онги ўзгарди», деди аёллар реабилитацияси билан машғул бўлган психолог Раздикова. «Бунгача улар «икки қутбли» фикрлаш, чуқур диний фанатизм таъсири остида эдилар.»

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар ҳар бир аёлнинг психологик ҳолати ва шахсиятини баҳолаб, уларни реабилитация қилиш ва тинч ҳаётга қайтариш режасини ишлаб чиққанлар.

«Биз бу уруш давомида аёллар ва болаларнинг олган руҳий жароҳатлар билан ишлаймиз, жамоавий машғулотлар, яккама-якка суҳбатлар ва қозоқ миллий қўшиқларини ижро этиш каби бошқа тадбирларни ўтказамиз», деди Раздикова.

Раздикованинг сўзларига кўра, реабилитация учун қанча вақт талаб этилиши ҳар бир инсоннинг шахсиятига боғлиқ. Бир неча аёл аллақачон уйига қайтган, уларнинг жамиятга қайта мослаштириш бўйича ишлар давом яшаш жойларида давом эттирилади.

«Улар ўз қилмишларига чин дилдан пушаймон бўлишган ва барчасини тўғрилашни хоҳлайдилар», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзбекистон эса (қайтган жангариларни) жазоламади

Жавоб бериш