Карвонсарой
Хавфсизлик

ИДнинг ўз сафига мингйиллик авлодга мансуб аёлларни ёллашга уринаётгани хавотирларни келтириб чиқармоқда

AFP ва Salaam Times

ИД аёлларнинг жамиятдаги ўрни борасида ўз фундамендалистик ғояларига содиқ қолган ҳолда, ташкилотга аъзо жангари аёлларни янги ва «янада фаолроқ» вазифаларга тайинламоқда. [Файл]

ИД аёлларнинг жамиятдаги ўрни борасида ўз фундамендалистик ғояларига содиқ қолган ҳолда, ташкилотга аъзо жангари аёлларни янги ва «янада фаолроқ» вазифаларга тайинламоқда. [Файл]

ҲААГА, Нидерландия – «Ислом давлати» (ИД) «халифалиги» инқирозга юз тутгач, ўз сафига янги аъзоларни ёллашга уринар экан, у мингйиллик авлодига мансуб хотин-қизларни нишонга олмоқда, деб хабар беради Европол.

2014 йил июндан 2018 йил августгача бўлган муддат учун ИДнинг аёллар борасидаги ташвиқотига оид Европол ҳисоботида айтилишича, бу келажакдаги террорчи ташкилотларда жангари аёллар ролининг ўзгаришига «йўл очиши» мумкин.

«Гап мингйилликка мансуб авлод ҳақида кетмоқда», деди Европолнинг терроризмга қарши кураш маркази раҳбари Мануэль Наваретте 14 июнь куни Ҳаагада ушбу маърузани тақдим қилар экан.

ИД ташвиқоти 16-25 ёшдаги қизларга қаратилган. Бу ёшдагилар ижтимоий тармоқлардан фойдаланади ва уларда ташвиқотга қарши ҳимоя йўқ», деди Наваретт. «ИД ўз эътиборини янги мақсадга қаратган.»

Суриянинг «Ал-Ҳол» қочқинлар масканидаги аёл, 3 июнь. [Делил Сулаймон/AFP]

Суриянинг «Ал-Ҳол» қочқинлар масканидаги аёл, 3 июнь. [Делил Сулаймон/AFP]

Жумладан, ИД аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича ўз фундамендалистик қарашларини сақлаб қолган ҳолда, ташкилотга аъзо жангари аёлларни янги ва «янада фаолроқ» вазифаларга тайинламоқда.

«Улар аёлларнинг эркакларга ёрдамчи бўлиш ва улар ҳақида қайғуриш вазифасини қандайдир сақлаб қолишган», деди Наваретта.

«Лекин, кейинроқ улар аёллардан бошқа ишларни, уй бекаси эмас, шифокор сифатида ёки бошқа турдаги ёрдам беришни сўрайдилар», деб қўшимча қилди у.

Бошпанасиз қолган ИД янги ҳудудларни изламоқда

Ташкилот сафига мингйиллик авлодга мансуб аёлларни жалб қилиш чоралари ИДнинг Ироқ ва Суриядаги «халифалиги» шу йил бошида коалиция кучлари тарафидан тор-мор этилиши ортидан бошланган. Эндиликда жангарилар қайтадан куч тўплаш ва шиддатли курашни давом эттириш учун ўз диққатини Афғонистон ва яқин атрофдаги бошқа мамлакатларга қаратган кўринади.

Сурия ва Ироқда ночор аҳволда қолган ИДга алоқадор 4000 нафар аёл ва 8000 та ёш бола муаммосини ҳал этиш устида халқаро ҳамжамиятнинг боши қотган.

Хавф шундаки, ташвиқот учун аёлларнинг нишонга олиниши яқин йилларда жангарилар учун манфаат келтириши мумкин, дейди Европол.

«Аёллар иштирокининг фаоллашуви келажакда жангари аёллар ролининг жиддий ўзгариши томон йўл очиши мумкинлиги хавотирга сабаб бўлмоқда», дейилади Европол маърузасида.

Навареттенинг сўзларига кўра, терроризмга алоқадор аёлларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳолатлар, айниқса Франция ва Буюк Британияда ошган.

«ИДнинг ташвиқот машинаси аёллар ва болалар орасида энг фаол бўлганлардан терроризмга кўмаклашишни талаб қилаётгани ўртасида қандайдир боғлиқлик бўлиши мумкин», деб қўшимча қилди у.

Бу каби хулосаларга қарамай, ҳуқуқ-тартибот органлари радикаллашув сабабларини излашда «гендер борасида нейтрал ёндашувни» қабул қилишлари керак, деди Европол директори Катрин Де Болле.

«Бу эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам жаннат сари йўл», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500