Карвонсарой
Терроризм

Афғон қамоғидан озод қилинган тожик аёли қандай қилиб ИДга алданганини сўзлаб берди

Неъматулло Мирсаидов

Суратдаги аёл – aфғон қамоғида бўлган Нодира Усмонова Сўғд вилояти, Бобожон Ғафуров туманидаги ўзи туғилиб ўсган Исфисор қишлоғида янгидан ҳаёт бошламоқда, 18 июнь, Исфисор қишлоғи. (Неъматулло Мирсаидов)

Суратдаги аёл – aфғон қамоғида бўлган Нодира Усмонова Сўғд вилояти, Бобожон Ғафуров туманидаги ўзи туғилиб ўсган Исфисор қишлоғида янгидан ҳаёт бошламоқда, 18 июнь, Исфисор қишлоғи. (Неъматулло Мирсаидов)

СЎҒД ВИЛОЯТИ, ТОЖИКИСТОН – Турмуш ўртоғи билан террорчилик ҳаракати сафига қўшилган ва афғон қамоғига тушиб қолган 31 яшар тожик аёли Нодира Усмонова ўта оғир синовлардан сўнг юртига қайтиш имкониятини қўлдан бермади.

Июнь ойи бошида у бир, саккиз ва ўн ёшли учта фарзанди фарзанди билан Афғонистондан ватанига қайтарилди, бунда афғон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилган тожик дипломатлари ва хавфсизлик хизмати ходимлари жонбозлик кўрсатдилар.

Усмонова 9 июндан Сўғд вилояти, Бобожон Ғафуров туманидаги ўзи туғилиб ўсган Исфисор қишлоғида янгидан ҳаёт бошлаган.

«Бизни алдашди»

«Бегона юртда, бомба тагида қолиш ёки дайди ўқдан ҳалок бўлишдан қўрқиб яшар эдик», дейди Усмонова. «Ким кимга қарши ва нима учун жанг қилаётганини билиб бўлмайди. Тўкинлик ва ваъда қилинган нарсаларнинг дараги йўқ эди. Бизни алдашди.»

Усмонова фарзандлари билан афғон қамоғидаги турмуш ўртоғи Фарҳодни зиёрат қилмоқда, июнь ойида эфирга узатилган афғон телевидениеси кўрсатувидан олинган кадр.

Усмонова фарзандлари билан афғон қамоғидаги турмуш ўртоғи Фарҳодни зиёрат қилмоқда, июнь ойида эфирга узатилган афғон телевидениеси кўрсатувидан олинган кадр.

«Ислом давлати» (ИД) даъватчиларининг тузоғига дастлаб унинг эри Фарҳод Усмонов илинган, кейинроқ Усмонованинг ўзи Афғонистондаги ИДнинг Хуросон бўлимига қарашли ерларга келиб, террорчилик тармоғи аъзолари билан боғланган.

Ўтган йилнинг август ойида толибонлар уларни қўлга олиб, 5 ой давомида Бодғис вилоятидаги қишлоқда ушлаб турганлар. Январь ойи бошида эса қишлоқни ўз назорати остига қайтариб олган Афғонистон ҳукумат қўшинлари жуфтликни Кобулдаги 501-қамоқхонага топширганлар.

У ИД сафига қўшилиш билан Тожикистон қонунларини бузганини тан олди, аммо ватанига қайтиб, қилмишлари учун чин дилдан пушаймон бўлгани учун авф этилди. Тожикистон жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, прокурорлар хориждаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш билан боғлиқ жиноий ишни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Аёлнинг Кобулда ҳибсда қолаётган эри Афғонистон ёки Тожикистонда қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, унинг масаласи Афғонистон суди ёки икки мамлакат ҳукуматининг қарорига боғлиқ бўлади.

Ҳамманинг ҳикояси шундай бошланади

Усмоновнинг тақдири тинчгина ишлаш ўрнига Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги урушга бориб қолган кўпчилик мигрантларникига ўхшаш.

У экстремистлар томонидан интернет орқали онги заҳарланган ва ёлланган одамлардан бири.

Отаси Ислом ва онаси Ўғилойнинг сўзларига қараганда, дунёвий қарашларга эга Усмоновни ҳеч ким экстремистлар таъсирига тушиб қолади, деб ўйламаган эди.

2000-йиллар бошида Исфисор ва ишсизликдан қийналган бошқа тожик қишлоқлардан ҳам минглаб фуқаролар хорижга иш излаб кетганлар.

Усмонов Москвада иш берувчилар билан алоқага чиққанлардан бири эди. У ҳар йили баҳорда Россияга ишлаш учун кетар ва қишда уйига қайтар эди.

У 2008 йилда уйланди ва ўзига уй қура бошлади. У режалари катта эди.

Ҳаммаси яхши кетаётгандек эди, Усмоновнинг ота-онаси унинг қарашларида ҳеч қандай ўзгариш сезмаган. Унинг масжидга қатнаши, Қуръон ўқиб туришини улар яхшилик деб билганлар.

Усмоновни террорчиларга сафига қўшиш учун қандай қилиб айнитишгани унинг ўзигагина маълум. Афғонистон суди унинг кўрсатмаларини кутмоқда.

(Мақоланинг 28 июнь куни чоп этилажак иккинчи қисмида Усмоновнинг оиласи қандай қилиб Афғонистонга бориб қолгани ва Тожикистон ҳукумати, имомлари, нодавлат ташкилотларнинг радикаллашувга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилинади.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500