http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/07/01/feature-01
| Дипломатия

АҚШ элчисининг Туркманистонга келиши ўзгаришлар учун умид бағишламоқда

Жумагули Аннаев


Ўғузхон президент саройи олдидаги соқчилар, 2015 йил 3 ноябрь куни Ашхободда олинган сурат. (Брендан Смиаловски/AFP)

Ўғузхон президент саройи олдидаги соқчилар, 2015 йил 3 ноябрь куни Ашхободда олинган сурат. (Брендан Смиаловски/AFP)

АШХОБОД – АҚШнинг Туркманистондаги янги элчиси мамлакат аҳолиси орасида некбинлик кайфиятини уйғотмоқда.

АҚШ давлат котибининг бошқарув масалалари бўйича ўринбосарининг собиқ бош маслаҳатчиси Мэттью Климов март ойида АҚШнинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланган эди. У 13 июнь куни қасамёд келтирди ва 26 июнь куни ўз ишонч ёрлиғини топширган.

Климов малакали дипломат ва ҳарбий мутахассис. Бунгача у вице-президент Дик Чейнининг ҳарбий масалалар бўйича махсус маслаҳатчиси ва АҚШнинг штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раисининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.


27 июнь куни АҚШнинг Туркманистондаги янги элчиси Мэттью Климов Қипчоқдаги «Туркманбоши руҳи» масжидига борди. (Туркманистондаги АҚШ элчихонаси)

27 июнь куни АҚШнинг Туркманистондаги янги элчиси Мэттью Климов Қипчоқдаги «Туркманбоши руҳи» масжидига борди. (Туркманистондаги АҚШ элчихонаси)

У 16 май куни АҚШ сенати ташқи алоқалар бўйича қўмитасидаги нутқида Туркманистон ҳақида сўзлаб берди.

Ўз иқтисодий ва сиёсий манфаатлари йўлида Туркман халқидан фойдаланаётган Россия ва Хитойга қарши ва улар ўрнига ижобий ўзгариш бўлиш имкониятимиз бор”, деб айтган Климов ўз нутқида.

Климов «Афғонистон ва Эрон билан узун чегарага эга, дунёда энг кўп табиий газ ресурсларига эга давлатлардан бири бўлган ва Кавказ, Марказий Осиё ҳамда ундан ташқаридаги бошқа минтақаларни боғлаб турувчи» Туркманистоннинг геосиёсий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Туркманистонликлар у билдирган фикр-мулоҳазаларни ё Озодлик радиосининг Туркман хизмати ёки миш-мишлар орқали хабардор бўлишган.

«Одамлар АҚШ элчисининг устувор йўналишлар ҳақида гапирганларини эшитдим, қизиғи кўпчилик унинг умидвор сўзларидан ижобий фикрда», деди марилик нафақахўр Тахир Нурбердиев.

Нурбердиевнинг сўзларига кўра, АҚШнинг янги элчиси «узоқ, аммо иқтисодий кучли бўлган Американинг Туркманистонда ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга оширишда ҳозирлиги ва иштирокини кенгайтира олса катта иш қилган бўлади».

«Туркманистоннинг мақбул жойлашуви Қўшма Штатларнинг ўзи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади», деб қўшимча қилди у.

Иқтисодиёт учун афзалликлар

«Хитой ҳам, Россия ҳам Ашхободга иқтисодий ва сиёсий босим ўтказади», деб айтган Климов учрашув вақтида.

Туркманистон газиниг асосий қисми ишлаб чиқариладиган Мари вилояти аҳолиси бу фикрга хайрихоҳ.

Туркманистон бозори Хитой ва Россиядан келтирилган паст сифатли маҳсулотлар билан тўлиб-тошган, Хитойга йилига 34 миллиард куб метрдан ошиқ экспорт қилинадиган газ эса етарлича валюта олиб келмаяпти, дейди улар.

Туркманистонликлар «Туркман ҳаво йўллари» фойдаланувидаги «Боинг» самолётлари, Case ва John Deere комбайнлари, Caterpillar қазиш машиналари каби АҚШ маҳсулотлари орқали Қўшма Штатларнинг салоҳиятини кўришлари мумкин.

«Бу машиналарнинг барчаси Туркманистон шароитида яхши синовдан ўтган», деди исм-шарифи сир қолишини истаган туркманистонлик.

«Америка самолётлари, тракторлари, экскаваторлари жуда ишончли. Биз билмаган яна қанча нарса бор!», деб айтган исми ошкор этилишини истамаган Мари аэропорти ходими.

«Шу сабабли ҳам мен янги Америка элчисининг давлатларимиз ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириши тарафдориман», деди у.

Хусусий бизнес ва маҳаллий молия институтлари вакиллари янги элчи АҚШ инвестициялари оқимини кучайтиришига умид қилмоқдалар.

«Мамлакатимиз газ заҳиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди», деди «Сенагат» банкининг минтақавий ваколатхонаси кредит бўлими бошлиғи Наргул М. «Жанубий Осиё ва Европага янги газ қувурларини ўтказиш истиқболлари мавжуд. Президентимиз Шимолий-жанубий ва шарқий-ғарбий транзит йўлакларини яратиш ташаббусини бошлаган.»

«Қўшма Штатлар бундай эътиборга лойиқ лойиҳалардан узоқлашмаслиги зарур», деди у.

Муваффақиятли ҳамкорлик умиди

“Агар Климов сенатда айтган барча гаплар рўёбга чиқадиган бўлса, унинг Туркманистонда қиладиган иши жуда кўп бўлади, деди исм-шарифи сир қолишини истаган Молия ва иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи.

Туркманистон афғон фуқароларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш орқали Афғонистонни барқарорлаштиришда ёрдам берган ва бериб келмоқда, дейди вазирлик расмий ходими.

Расмийнинг сўзларига кўра, «агар Афгонистон иқтисодиётини ривожлантириш ёки туркман ресурсларини дунёга олиб чиқиш ва бошқа кўплаб ташаббусларда АҚШ вакилининг қўллаб-қувватловига эришилса, бу соҳалардаги муваффақият янада сезиларли бўлади».

«Янги элчи Туркманистондаги фуқаролик жамияти вакиллари дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратади деб умид қиламан», деди С., шахси сир қолишини истаган ашхободлик фуқаролик жамияти фаоли.

У Климовнинг «бу соҳаларда изчил мулоқотлар орқали муваффақиятга эришиш мумкин» деган гапидан руҳланган.

«Унинг ишончи бизга умид беради», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?
9
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha
| 2019-07-05

Эй, оқил Туркман халқи, Американинг текин пишлоғига алданманглар. Акс ҳолда сизларни ҳам Ироқ, Сурия, Афғонистон, Хиросима, Вьетнам ва ҳоказоларнинг қисмати кутади.

Жавоб бериш
| 2019-07-01

Фахрий қоровул АҚШнинг ҳурмати баланд эканини айтмоқда

Жавоб бериш