http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/07/12/feature-01
| Бизнес

Россиянинг давомли аралашуви Қозоғистон экспорт ҳажмининг камайишига сабаб бўлмоқда

Канат Алтинбаев


Москвадаги Преображенский бозорида турфа хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилаётган сотувчи, 26 февраль, 2019 йил. Россиянинг сиёсати мамлакат бозорида қозоқ маҳсулотларининг гуллаб-яшнаши ва Россия ҳудуди орқали Европа бозорларига чиқишига тўсқинлик қилмоқда. (Юрий Кадобнов/AFP)

Москвадаги Преображенский бозорида турфа хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилаётган сотувчи, 26 февраль, 2019 йил. Россиянинг сиёсати мамлакат бозорида қозоқ маҳсулотларининг гуллаб-яшнаши ва Россия ҳудуди орқали Европа бозорларига чиқишига тўсқинлик қилмоқда. (Юрий Кадобнов/AFP)

ОЛМАОТА – Россия ўз ҳудуди орқали Қозоғистоннинг Украина ва бошқа Европа мамлакатларига маҳсулот экспорт қилиш имкониятларини чеклашга қаратилган тўсиқларни яратишда давом этмоқда, дейди қозоқ тадбиркорлари ва таҳлилчилари.

«Маҳаллий бизнес Россия орқали маҳсулот олиб ўтиш билан боғлиқ доимий муаммолар туфайли зиён кўриб келмоқда», деди Нур-Султонда Миллий тадбиркорлар палатаси (МТП, «Атамекен» номи билан ҳам аталади) бошқаруви раисининг ўринбосари Евгений Болгерт.

Унинг айтишича, Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Россиянинг қозоқ маҳсулотларига нисбатан бир томонлама чоралари бўйича ўзининг расмий тавсияларини берганига қарамай, вазият ўзгаришсиз қолган.


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев (ўнгда) 10 июнь куни Нур-Султонда Россия элчиси Алексей Бородавкин (чапда) билан учрашди. (Қозоғистон президентининг матбуот хизмати)

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев (ўнгда) 10 июнь куни Нур-Султонда Россия элчиси Алексей Бородавкин (чапда) билан учрашди. (Қозоғистон президентининг матбуот хизмати)


Россия соғлиқни сақлаш идоралари томонидан йўқ қилинган Қозоғистон олмалари, Тюмень вилояти, Россия. 4 июль кунги сурат. (Россельхознадзор)

Россия соғлиқни сақлаш идоралари томонидан йўқ қилинган Қозоғистон олмалари, Тюмень вилояти, Россия. 4 июль кунги сурат. (Россельхознадзор)

Бу россиялик истеъмолчилар учун мўлжалланган қозоқ маҳсулотларини ҳам четлаб ўтмаган.

Яқинда юз берган ҳолатларнинг бирида йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ва божхона ходимлари Россия жануби-ғарбида 3 тоннага яқин олма олиб кетаётган юк машинасини тўхтатганлар. Бу ҳақда 28 июнь куни Россиянинг ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) хабар берган.

Юк Қозоғистондан Курган вилоятига олиб кетилаётган бўлган. Мутасаддилар олманинг келиб чиқишини тасдиқлай олмаганликлари сабабли, 4 июль куни улар бутунлай йўқ қилинган.

Шунингдек, июль ойида Россельхознадзор нозирлари ветеринария қонунчилигининг бузилганини баҳона қилиб, 30 тонна қўй жуни ва музлатилган балиқни ветеринария сертификатига эга бўлишига қарамай, Қозоғистонга қайтариб юборганлар.

Россельхознадзор мутасаддилари лаборатория текширувларининг натижаси, қадоқ тури ва маҳсулотнинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳужжатларни талаб қилганлар.

Қозоқ компаниялари зиён кўрмоқда

Россиянинг чоралари қозоқ маҳсулотларини сотиб олиш истагида бўлган кўплаб мамлакатларга ҳам таъсир қилмоқда.

Бу орада, Россиянинг Украина билан чегарасида мутасаддилар Қозоғистонга тегишли 426 та вагонни ушлаб қолганлар. Кўмир концентрати ортилган вагонлар Қозоғистоннинг Қарағандасидан Украинанинг Кривой Рог шаҳри томон йўналган эди.

МТПнинг 4 июль кунги баёнотида Болгерт россиялик мутасаддилар «Россиядан Украинага олиб ўтишга рухсат йўқлиги» сабаб Қозоғистонга тегишли юкни мамлакатдан чиқармаётганини айтган. У Россиянинг юкни қачон қўлга олганига аниқлик киритмаган.

Россиянинг тартиб-қоидалари 1 июндан кучга кирган.

МТПга кўра, қозоғистонлик тадбиркорлар юкларнинг Россияда ушланиб қолгани туфайли шартномада кўзда тутилган жарималарни ҳисобга олмаганда, ҳар куни 5 млн. тенгедан (13 минг АҚШ доллари) кўпроқ зарар кўрмоқдалар.

«2014 йил охиридан қозоқ тадбиркорлари Европа мамлакатлари ва Украинадан (Россия орқали) Қозоғистонга маҳсулотлар импорт қилишда мунтазам чекловлар ва тақиқларга дуч келмоқдалар. Шу йилниг 1 июнидан эса маҳаллий экспортчилар ҳам жиддий муаммолар билан тўқнаш келишди», дейилади МТПнинг 4 июль кунги баёнотида.

«Хусуматли» ҳатти-ҳаракатлар

«ЕОИК доирасида кучайиб бораётган интеграцияга қарамай, компаниялар тузилмага аъзо давлатлардан бири бундай қарор қабул қилган вақтда мулоқот ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг йўқлиги натижасида келиб чиққан муаммоларга доимий равишда дуч келмоқдалар», деди Атамекен Россияни назарда тутиб.

ЕОИК 2015 йилда асос олинган минтақавий ташкилотдир. У бир нечта собиқ Совет Иттифоқи давлатлари: Россия Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистондан иборат. Алмашиб турувчи раислик айни дамда Россияга тегишли.

Қозоғистонлик экспорчилар Россия ҳукумати томонидан атайин қўлланилаётган тўсиқлар ва уларнинг натижасида келиб чиққан зарардан шикоят қилиб келмоқдалар.

Россия томонидан қўлланилаётган тақиқи чоралари натижасида нафақат Қозоғистон ва Украина компаниялари, балки истеъмолчилар ҳам азият чекмоқда, дейди Нур-султонлик тадбиркор Бейбит Кебекбаев.

«Россия расмий баёнотларда дўстлик ва ҳамкорликни даъво қилса-да,», деди у.

Рақобатчиларни йўқотиш

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, Россия ЕОИКни тузиш билан бошқа иштирокчи давлатлар учун қулай шароит яратишни мақсад қилмаган.

ЕОИК россиялик тадбиркорлар, инвестициялар ва маҳсулотларга қулай шароитлар яратар экан, тузилмага аъзо бошқа давлатлар оғир ва тенг бўлмаган шароитларда ишлашга мажбурлар, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Руслан Жумали.

«Россия нобозор механизмларидан фойдаланмоқда. Унинг гўёки санитар нормалар бузилишини фош қилаётган назорат органлари аслида рақобатчиларни йўқ қилмоқда», деди у.

Қозоғистоннинг ширинликлар ишлаб чиқарувчи етакчи компанияси – «Рахат»нинг Россия ҳукумати томонидан таъқиб этилиши шулар жумласидандир.

Россиялик корхоналар «Рахат»ни доимо ҳуқуқий майдонда низолашишга жалб қилмоқда, шу билан бирга назоратчи ташкилотлар мунтазам равишда корхона маҳсулотларини мусодара қилмоқдалар, деб айтган Олмаотада «Рахат» бош ижрочи директори Константин Федорец февраль ойида журналистларга.

Россия компаниялари ҳукуматдаги дўстларидан хорижий рақобатчиларни чеклашда фойдаланадилар, деган эди Федорец ўшанда.

«Россия ҳар соҳада, жумладан савдода ҳам куч ишлатишни афзал кўради», деди у.

Россия ҳукуматининг ҳатти-ҳаракатлари натижасида 2018 йилда «Рахат»нинг экспорт ҳажми 2 фоизга қисқарган.

Россия ҳукумати «Рахат» маҳсулотларини мунтазам равишда мусодара қилгани сабабли қозоқ конфетларини сотаётган Россия дўконлари ҳамкорлик истиқболларига шубҳа билан қарамоқдалар, деди Федорец.

Сизга мақола ёқдими?
6
Йўқ
Фикрлар 8
Сиёсат
Captcha
| 2019-08-04

Қозоғистон хам жуда мард эмас, Ўзбек мева ва сабзаводлари Қозоғистонга олиб ўтилиб, қозоқ махсулоти бўлиб божхона тўловларисиз Россия бозорларида сотиляпти. Бу эса бож тўлайдиган Ўзбек савдогарларини синдиряпти, Қозоқ юк машиналарининг ярими Ўзбекистон юкларини ташиш билан кун кўради, улар хам хеч қанақа хужжатсиз юради, бу Ўзбек логистикасини ўлдиряпти!

Жавоб бериш
| 2019-08-02

Қозоғистон бунга жавобан худди шундай чора кўриши керак

Жавоб бериш
| 2019-07-27

Бу иттифоқдан тезда чиқиб, Россия маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатиш керак. Уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари бизники билан рақобатлашолмайди. Ўз маҳсулотларингизни сотиб олинглар.

Жавоб бериш
| 2019-07-24

Россия иштирокидаги бундай зарарли иттифоқни тарк этиш тўғрисида референдум ўтказилиши керак. Акс ҳолда одамлар кўчага чиқади ва бундай ҳукуматдан халос бўлади.

Жавоб бериш
| 2019-07-20

Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз Хитой билан қўшма корхоналар очишни хоҳлаяпти, бу мамлакат (Россия)нинг овозини ўчириш учун.

Жавоб бериш
| 2019-07-25

«Тажовузкор давлат» деб атаганингиз учун ҳам сизларни бўғиб келишмоқда.

Жавоб бериш
| 2019-07-15

Мана энди Қозоғистон фойдасиз ЕОИИни албатта тарк этиши керак.

Жавоб бериш
| 2019-07-14

Қозоғистон сифатсиз Россия маҳсулотларига тўлиб ётибди. Улар ҳам чегарада тўхтатилиши, барча ҳужжат ва маълумотномалари синчиклаб текширилиши лозим. Украина ва Европага эса Россияни айланиб ўтишга имкон берадиган йўл топинглар. Дарвоқе, бефойда божхона иттифоқидан ҳам чиқиш керак.

Жавоб бериш