Карвонсарой
Терроризм

Суриядаги мағлубият ортидан ИДнинг туркман жангарилари Афғонистонга йўл олмоқда

Жумагули Аннаев

Гуруҳнинг қуролланган жангарилари тоққа кўтарилиб бормоқда. Афғонистон, ИДга қарашли ОАВ томонидан чоп этилган сурат. (Файл)

Гуруҳнинг қуролланган жангарилари тоққа кўтарилиб бормоқда. Афғонистон, ИДга қарашли ОАВ томонидан чоп этилган сурат. (Файл)

АШХОБОД – «Ислом давлати» (ИД) гуруҳининг туркманистонлик аъзолари террорчилик гуруҳи АҚШ бошчилигидаги коалиция ва Сурия демократик кучлари томонидан тор-мор этилганидан сўнг, бўлиниб кетишган.

«Уларнинг айримлари Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларига кўчиб ўтган бўлса, бошқалари Сурия (президент Башар Асад) режимига қарши курашаётган Сурия озодлик армиясига қўшилган», дейилади қароргоҳи Венада жойлашган «Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббуси» (ИҲТТ) ташкилотининг Туркиядаги манбаларга таяниб берган баёнотида.

2016 йилда туркманистонликлардан иборат бир неча кишилик гуруҳ Турманистоннинг Керки (собиқ Отамурот) шаҳрига йўл олган. Бу ҳақда Суриянинг Латакия шаҳрида ИДнинг яраланган турманистонлик собиқ аъзоси билан учрашган ИҲТТ манбаси сўзлаб берган.

Шундан сўнг, улар Туркманистон-Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, у ердан Эрон ва Туркия орқали Сурияга чиқиб кетишган.

«Ислом давлати» (ИД) жангарилари деб ҳисобланган эркаклар 18 март куни Боғузда Сурия демократик кучлари билан жанглар давомида тутун ва аланга ичидан ўтиб бормоқда. Қароргоҳи Венада жойлашган «Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббуси» ташкилотига кўра, ИД тор-мор этилганидан сўнг, туркманистонлик жангарилар иккига бўлинганлар. (AFP)

«Ислом давлати» (ИД) жангарилари деб ҳисобланган эркаклар 18 март куни Боғузда Сурия демократик кучлари билан жанглар давомида тутун ва аланга ичидан ўтиб бормоқда. Қароргоҳи Венада жойлашган «Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббуси» ташкилотига кўра, ИД тор-мор этилганидан сўнг, туркманистонлик жангарилар иккига бўлинганлар. (AFP)

Ярадор бўлган жангарининг айтишича, ИД даъватчилари уларни Туркманистонда бўлган чоғларида гуруҳ сафига ёллаганлар.

«Улар 30 киши эди, олти нафари ўз оилалари билан келган», дейилади ИҲТТ ҳисоботида.

ИҲТТ маълумотларига кўра, Суриянинг Ҳомс шаҳридаги жангариларнинг аксарияти туркманлардан иборат бўлган.

«Улар бир неча юз киши эди. Кийими ва ташқи кўриниши билан бошқалардан ажралиб турмас (ҳамма каби соқол қўйган), туркча сўзлашга ҳаракат қилар эдилар», деб ёзади ИҲТТ.

«Суриялик туркманлар билан сўзлашганларида эса Турманистондан эканликларини яширмас эдилар», дейилади ҳисоботда.

Туркман жангариларининг сони ноаниқ

ИД ва бошқа террорчилик гуруҳлари сафига қўшилган Туркманистон фуқаролари сони аниқ эмас.

АҚШнинг «Soufan Centre» таҳлил маркази ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда ИД сафига 400 дан ортиқ туркманистонлик қўшилган.

Туркманистон ҳукумати хориждаги қуролли низоларда қатнашган, шунингдек ИД сафига одам ёллашда айбланган фуқаролари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди.

«Давлат миграция хизмати (ДМХ) ходимлари Туркманистон фуқароларининг Яқин Шарқдаги можароларда иштирок этгани борасидаги ҳар қандай мурожаатни рад этиш буйруғини олган», деб маълум қилди ДМХдаги манба ўз интервьюсида.

«Шу боис, агар фуқароларимиздан бири ИДга аъзоликда айбланиб қўлга олинса, биз бу ҳодисани рад этамиз ва улар Афғонистон ёки Ироқлик этник туркманлардан, ёхуд Туркманистон фуқароси бўлмаган турклардан эканини айтамиз», деб айтган исми ошкор этилишини истамаган манба.

У ерда (Ироқ, Сурия ёки Афғонистонда) бизнинг фуқароларимиз (туркманлар) жанг қилаётгани ва у ерга Туркия орқали бориши ҳаммага маълум, бироқ уларнинг аниқ сонини ҳисоблаш имконсиз», деди агентлик суҳбатдоши.

(Мазкур мақоланинг 25 июль куни чоп этиладиган иккинчи қисмида уйга қайтиш истагида бўлган туркман жангарилари ва уларга тўсқинлик қилаётган Туркманистон ҳукумати ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида ҳикоя қилинади.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ИШИД – ёвузлик эканини одамлар қачон тушуниб етаркинлар?

Жавоб бериш