http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/07/25/feature-01
| Хавфсизлик

ИДнинг туркман жангарилари Афғонистон чегарасида қаршиликка дуч келди

Жумагули Аннаев


ИД жангарилари толибонларнинг Кунар (Афғонистон) вилоятидаги позицияларини ўққа тутмоқда, 2018 йил охирида чоп этилган сурат. Сурияда мағлуб бўлган ИДнинг туркманистонлик жангарилари бир неча бор ўз ватанига қайтишга уриниб, туркман чегарачиларининг қаршилигига дуч келганлар. (Файл)

ИД жангарилари толибонларнинг Кунар (Афғонистон) вилоятидаги позицияларини ўққа тутмоқда, 2018 йил охирида чоп этилган сурат. Сурияда мағлуб бўлган ИДнинг туркманистонлик жангарилари бир неча бор ўз ватанига қайтишга уриниб, туркман чегарачиларининг қаршилигига дуч келганлар. (Файл)

АШХОБОД – «Ислом давлати»нинг (ИД) Яқин Шарқдаги таназзулидан сўнг, гуруҳнинг туркман жангарилари бир неча бор Афғонистон орқали Туркманистонга қайтишга уринганлар, деб айтган Давлат чегара хизмати зобитларидан бири.

(Мақоланинг 24 июль куни чоп этилган биринчи қисмида Суриядаги ИД гуруҳининг туркманистонлик аъзолари орасида юзага келган бўлиниш ҳақида ҳикоя қилинади).

«Охирги бир ярим йил ичида Тахтабозор, Керки ва Серхетобод чегара қўшинлари ваколатига кирувчи ҳудудларда 10 дан ортиқ шундай ҳолатлар қайд этилган. Чегара қўшинлари, Миллик хавфсизлик ва Ички ишлар вазирликларининг махсус кучлари бу уринишларнинг олдини олганлар», деди зобит исми сир қолиши шарти билан.

«Қонунбузарлар қўлга олинган, қолганлар эса келган жойига чекинишга мажбур бўлган», деди у.

«Уларни (ИД жангариларини) ҳам тушунса бўлади, улар безовталикда, ҳар тарафдан турли ҳужумларга учрамоқдалар. Энди эса улардан баъзилари тинч-осойишта Туркманистонга қайтишни хоҳлаб қолган. Лекин, уларни уйларида ҳам ҳеч ким кутмаяпти, улар ҳеч кимга керак эмаслар», дейди Карвонсарой билан суҳбатлашган зобит.

«Радикаллар бор жойда тартибсизликлар, қон тўкилиши ва адоват бўлади. Биз бунга йўл қўймаймиз», деб қўшимча қилди у.

Чегарадаги ҳодисалар

Туркманистон ҳукумати Афғонистон ва Эрон билан чегарадаги вазиятга оид маълумотларни ошкор қилмайди, аммо Туркманистонга қайтишга уринган ИД аъзолари ҳақидаги хабарлар бот-бот пайдо бўлиб туради.

Мисол учун, Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) туркман хизмати 2018 йил июль ойида Мудофаа вазирлигидаги манбага асосланиб, «ҳаммаси туркманистонликлардан иборат 50 нафар жангари турли вақтларда ва вазиятларда Туркманистонга киришга урингани» ҳақида хабар берган.

Туркманистон ҳарбийлари уларнинг 30 нафарини қўлга олган, қолганлари эса қочиб улгурган, деб хабар берган RFE/RL.

Туркманистон ҳукумати бу хабарни на тасдиқлаган ва на рад этган.

Шундай бўлса-да, мамлакатнинг жанубий чегараларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, заҳирадаги аскарларни қисман кўчириш ва чегара ҳудудларида тезкор ҳарбий машғулотлар ўтказиш буйруғи берилган.

Маҳаллий таҳлилчилар, ИД аъзолари Туркманистонга Афғонистон орқали кириб келиши ҳақидаги маълумотларни ишончли деб биладилар, деди ўз фамилиясини очиқлашни истамаган Туркманистон ҳарбий прокуратураси ҳуқуқшуноси Қосимгули.

Хавотирли воқеалардан кўп ўтмай, чегара қўшинлари қўмондони «ўз хизмат вазифасини қониқарсиз бажаргани ва қўл остидаги ходимлар устидан назоратни сусайтиргани» учун полковник даражасига туширилган, деди Қосимгули.

Сизга мақола ёқдими?
19
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
| 2019-07-29

«Ўша вақтдаги қўмондон?» ))

Жавоб бериш