Карвонсарой
Дипломатия

Қирғизистон ва Ўзбекистон: стратегик шерикликнинг янги даражаси

Канат Алтинбаев

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 август куни Бишкекда қирғизистонлик ҳамкасби Муҳаммедкали Абиоғозиев билан учрашди. (Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати)

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 август куни Бишкекда қирғизистонлик ҳамкасби Муҳаммедкали Абиоғозиев билан учрашди. (Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати)

БИШКЕК – Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган доимий саъй-ҳаракатлар доирасида кенг қамровли масалалар бўйича ҳамкорликка интилмоқда.

1 август куни ишчи ташриф билан Бишкекка борган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов у ерда қирғизистонлик ҳамкасби Муҳаммедкали Абилғозиев билан учрашди.

Қирғизистон ҳукумати баёнотига кўра, ўзаро ҳамкорлик кўплаб соҳаларда ривожланиб, стратегик шерикликнинг янги даражасига кўтарилган.

Абилғозиев, шунингдек, «Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг қолган (баҳсли) участкаларида демаркация ишларини якунлаш бўйича музокаралар давом этаётганини» айтди.

Қирғиз ҳарбийлари ўқув машқларида иштирок этмоқда, Қирғизистон мудофаа вазирлигининг видеолавҳасидан олинган кадр. Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари хавфсизлик таҳдидларига қарши кураш бўйича ягона стратегияни ишлаб чиқишга қаратилган қўшма машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб келадилар.

Қирғиз ҳарбийлари ўқув машқларида иштирок этмоқда, Қирғизистон мудофаа вазирлигининг видеолавҳасидан олинган кадр. Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари хавфсизлик таҳдидларига қарши кураш бўйича ягона стратегияни ишлаб чиқишга қаратилган қўшма машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб келадилар.

«Умид қиламанки, яқин орада томонлар битимни имзолайдилар», деди Абилғозиев.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги тахминан 1400 километрни ташкил қилади. Баҳсли ҳудудларнинг 92 фоизи белгилаб бўлинган ва ҳозирда 10 та участка бўйича ўзаро келишиб олиш қолган.

2017 йилда Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков Ўзбекистонга илк расмий ташрифини амалга ошириб, савдо, молиявий, илмий ва гуманитар соҳаларга оид қатор келишувларни имзолаган эди, дейилади баёнотда.

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифини кутмоқда, деди Абилғозиев.

Муносабатларнинг илиқлашуви

Ўзбекистоннинг мустақилликдан кейинги биринчи президенти Ислом Каримов ҳукмронлиги даврида қирғиз-ўзбек муносабатларидаги танглик авжига чиққан эди. Баҳсли ҳудудларда чегарачилар ўртасида тўқнашувлар юз бериб турган.

Сув ресурсларига оид баҳслар эса икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада совуқлаштирган эди.

Бу каби ихтилофлар «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган радикал қарашдаги юзлаб фуқароларга қарши курашишга мажбур бўлган иккала мамлакатнинг ҳолатини янада оғирлаштирди. Бунинг устига, Ўзбекистон урушлар туфайли вайрон бўлаёзган Афғонистон билан чегарадош.

2016 йилда иқтидорга келган президент Мирзиёев даврида Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатини кескин ўзгартириб, минтақавий ҳамкорликни жадаллаштира бошлади. Бу Марказий Осиёнинг икки қўшни мамлакати ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ёрдам берди, ҳозирда бу муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам илиқроқ.

Қирғизистон ва Ўзбекистон минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан оқилона қарор қабул қилиб, чегаралар демаркацияси масаласини деярли ҳал этиб бўлди, дейди хавфсизлик масалалари бўйича бишкеклик таҳлилчи Эдил Осмонбетов.

Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари хавфсизлик таҳдидларига қарши кураш бўйича ягона стратегияни ишлаб чиқишга қаратилган қўшма машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқдалар.

«Лекин, Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро бирлашиб ҳам, минтақа хавфсизлигини тўла таъминлашга қодир бўла олмайдилар» дейди у. «Бу масалада хавфсизлик донори билан ҳамкорликни кучайтириш зарур – Марказий Осиё учун бу вазифани Афғонистондаги хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи ролни ўйнаётган АҚШ ҳаммадан ҳам яхшироқ бажармоқда

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара демаркациясига оид ижобий ўзгаришлар бутун минтақа учун яхши намуна бўлиб хизмат қилади», дейди «Билимлар карвони» таҳлил марказининг раҳбари, тошкентлик Фарҳод Толипов нашр билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёнинг беш мамлакати минтақадаги жамоавий хавфсизлик тизимини барпо этиш лойиҳаси устида биргаликда ишлаши лозим.

Иқтисодий имкониятлар

1 август куни ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашган Абилғозиев иқтисодий истиқболларга тўхталар экан, маҳсулотларни қайта ишлайдиган, қадоқлайдиган ва экспорт қиладиган логистика марказлари билан бир қаторда, Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма корхоналари ва лойиҳаларини яратиш лозимлигини таъкидлади.

«Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш ва чегара ҳудудларидаги инфратузилмани яхшилашга ёрдам беради», деди у.

Қирғизистон ва Ўзбекистон йиллик савдо ҳажмини 500 миллион долларга етказмоқчи. 2018 йилда бу кўрсаткич 336 млн. долларни ташкил этган бўлиб, бу 2017 йилга нисбатан 8 фоизга кўп, дейилади баёнотда.

Абилғозиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда қирғиз сармоядорлари иштирокида тузилган 96 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, улардан 30 таси 2018 йилда ташкил этилган. Айни пайтда Қирғизистонда 200 дан ортиқ қирғиз-ўзбек қўшма корхоналари фаолият кўрсатади.

Шу билан бирга, бир неча йиллик танаффусдан сўнг, 2018 йил баҳорда Бишкек ва Тошкент орасида темирйўл ва автобус қатновлари қайта тикланган ва икки пойтахт ўртасидаги авиақатновлар сони ошган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Шу билан бирга, 2018 йил баҳорда

Жавоб бериш