http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/08/16/feature-03
| Хавфсизлик

«Пиар юриш»: Янги ракета Путиннинг машҳурлик рейтинги пасайиши билан боғлиқ экани айтилмоқда

Карвонсарой ва AFP

Россия президенти 27 июнь куни Ленинград вилояти яқинида журналистнинг саволига жавоб беришга уринмоқда. Путиннинг россияликлар орасида юқори бўлиб турган машҳурлиги ўтган йили сезиларли даражада пасайган ва эндиликда у бир вақтлар ўзига содиқ бўлган сиёсий базасининг кескин ва ўсиб бораётган норозилигига дуч келмоқда. (Кремль)

МОСКВА – Россия синов полигонидаги ҳалокатли портлаш президент Владимир Путиннинг ядровий ракета яратиш ниятларига эътиборни қаратган.

Бироқ, амалга оширилиши даргумон бўлган бу иш, мамлакат ичкарисида Путин машҳурлик даражасининг пасайиши ва халқаро майдондаги муаммоларга қўшилар экан, кўплаб кузатувчилар буларнинг бари «PR-юриш» деган хулосага келишган.

Шу билан бир вақтда, россиялик ҳарбийлар бошига тушган қатор ҳалокатли муваффақиятсизликлар Россиянинг бундай мураккаб лойиҳани амалга ошира олмаслигидан далолат бермоқда.

Россиялик олимлар гуёки «Skyfall» ядровий ракетаси устида иш олиб бормоқдалар. Август ойи бошида Архангельск вилоятида ушбу ракетани синаш чоғида портлаш юз берган, оқибатда камида 5 олим ҳалок бўлиб, ҳавога зарарли радиация тарқалганди. (Файл)

Таҳлилчилар 8 август куни Нёноксдаги полигонда юз берган ва ҳудуддаги радиация даражасининг кўтарилишига сабаб бўлган ҳалокатли портлашни Путин илк бор 2018 йилда намойиш этган 9М730 «Буревестник» қанотли ядровий ракетаси билан боғламоқдалар.

Бироқ, Кремль авариянинг «Буревестник» лойиҳаси билан боғлиқлигини тасдиқламагач, қайси ракетанинг портлагани номаълум бўлиб қолмоқда.

Совуқ уруш даврига оид ўрта масофали ядровий ракеталарни тақиқлаш ҳақидаги шартнома барбод бўлиши ортидан, янги қуролланиш пойгаси бошланишига оид хавотирлар кучайган.

«Шартноманинг барбод бўлишига Россия жавобгар», деб баёнот берган эди НАТО август ойи бошида.

Ракетани ишлаб чиқишдан мақсад – унга назарий жиҳатдан чекланмаган парвоз масофасини бериш, деди Франция халқаро муносабатлар институтининг (IFRI) хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар бўйича директори Корентин Брустляйн.

«Бу шунингдек, назарий жиҳатдан сиз таший оладиган ёқилғи миқдорини чеклашдан ҳам озод қилади», деди у AFP нашри билан суҳбатда.

Брюстляйннинг айтишича, Россияда Американинг ракетага қарши мудофаа тизимига нисбатан Совуқ уруш даврига оид васваса ҳали-ҳамон сақланиб қолган.

Назарий жиҳатдан ер юзидаги исталган нишонга зарба бера оладиган ядровий ракета жозибали кўринса-да, таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, техник қийинчиликлар ва хавфлар ҳар қандай стратегик манфаатдан оғирроқ келиши мумкин.

Эҳтимоллар

Бу каби ракетани ишлаб чиқишга оид техник талаблар жуда қатъий бўлиб, бунда ракетанинг ичига митти реакторни сиғдириш талаб этилади.

Айниқса, дастлабки босқичда ишлаб чиқиш жараёнининг олимлар ва операторлар учун хавфини инкор қилиб бўлмайди.

Бундай хавфсизлик важлари, одатда қурол ишлаб чиқариш жараёнини секинлаштиради, деди исмини очиқлашни истамаган собиқ француз разведка хизмати бошлиғи AFP нашрига.

Аммо «Россия бундай хафвсизлик қоидаларига риоя қилмайди, чунки уларни ўта оғир деб билади», деди у.

«Умуман олганда, бу арзигулик ишми? Бизнингча, арзимайди, бошқалар ҳам шу фикрда.»

«Шубҳали манфаатлар» йўлида қўлланиши ҳисобга олинса, ядровий ракетани ишлаб чиқиш жараёни «ўта мураккаб», деди Брустляйн.

«Реакторни керакли ўлчамга ва чекловларгача қисқартириш йўлида муаммолар жуда кўп», деб қўшимча қилди у.

Брустляйннинг сўзларига кўра, агар сиз техник муаммоларни, табиий офатларни ва операцион мақсадларни бирлаштирар экансиз, у ҳолда ўта салбий натижага эришасиз.

8 август куни Нёноксда рўй берган портлаш ортидан қўшни Северодвинскда радиация кўрсаткичи меъёрдан 16 баравар ошган, деб хабар берди Россия метеохизмати. Бу хабарни эшитган маҳаллий аҳоли йод харид қилишга ошиққан, бу модда қалқонсимон без нурланишининг олдини олади.

Марказий Осиёда Россиянинг радиация билан нотўғри муомалада бўлиши жуда яхши маълум.

Қозоғистоннинг Семей (Семипалатинск) шаҳри яқинида яшовчи аҳоли ҳудудда 1949-1989 йиллар мобайнида ўтказилган 460 га яқин совет ядровий қуроли синовларидан кейин авж олган саратон касаллиги ва туғма нуқсонлардан ҳамон азият чекиб келади.

Бу орада, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Совет давридан қолган уран чиқиндихоналарини тозалаш учун Европа Иттифоқидан ёрдам олмоқда.

Яширин мақсадлар

Ракета «ортиқча ва мутлақо фойдасиздир», деди Россия ҳарбий таҳлилчиси Александр Гольц.

Москвада 2012 йилдан бери энг йирик норозиликлар бошланиб, Путиннинг рейтинги пасайиб бораётган вақтда Кремлнинг мақсадлари оддий ҳарбий стратегия чегарасидан чиқиши мумкин.

2018 йилда нафақа ёшининг оширилиши ва 2019 йилдан бошлаб Москва шаҳар кенгашига мухолифат номзодларининг сайланишини тақиқлаш билан Кремль кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва бу ўз навбатида Путининг машҳурлигига путур етказди.

Москва ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида оммавий норозиликлар ва ҳибсга олишлар ҳар ҳафта юз бермоқда.

Россиялик фуқаролар беш йилдан бери камайиб бораётган даромад ва заифлашаётган иқтисоддан тушкунликка тушмоқдалар.

Ҳарбий устунликни намойиш этиш, Путиннинг ғарбдаги «қарор қабул қилувчи марказларига» қарата «кўринмас» қуролларни ишга солишини айтиб, пўписа қилиши Кремль учун кучли қарта бўлиб келмоқда.

«Бунда жуда муҳим саналадиган миллатчилик руҳидаги савлатга зўр бериш аломатлари мавжуд. Путин Россиянинг АҚШда йўқ тизимларни ишлаб чиқараётгани ва технологик мусобақада иштирок этаётганини кўз-кўз қилмоқчи», дейди Брустляйн.

«Владимир Путин учун муҳим сиёсий ўлчов мавжуд – у Россия ҳамон улкан ҳарбий қудрат соҳиби эканлигини кўрсатиб қўймоқчи», деб қўшимча қилди шахсини очиқлашни истамаган франциялик собиқ разведка бошлиғи.

Сизга мақола ёқдими?
21
Йўқ
Фикрлар 7
Сиёсат
Captcha
| 2019-09-02

Кучли заифни ҳурмат қилиши ва бошқалардан устунлигини кўрсатиш учун зўравонлик қилмаслиги керак. Фақат тинч музокарагина барча низоларни ҳал қилиши мумкин, оддий фуқароларга қарши вайронкор ҳарбий амалиётлар эмас.

Жавоб бериш
| 2019-08-30

Барчаси ҳақиқат...

Жавоб бериш
| 2019-08-27

Буларнинг бари бўлмағур гаплар ва провокация.

Жавоб бериш
| 2019-08-23

Россияликлар мана олти йилдирки, қашшоқликда яшаб келмоқдалар. Шу боис ҳам ҳеч қандай ракета Путиннинг чириган рейтингини яхшилай олмайди.

Жавоб бериш
| 2019-08-18

Ҳа, Россия ҳали-ҳамон кучли ҳарбий қудратга эга ва шунинг учун ҳам дунёнинг бирон-бир давлати бўлсин, у билан бу борада ҳазиллаша олмайди. Бироқ шуниси ҳам бор-ки, фақат биргина соҳанинг ривожи билан ҳали ҳеч бир давлат дунё бўйича етакчилик ўрнига чиқа олмаган.

Жавоб бериш
| 2019-08-18

Россия шохи йўқ сузонғич сигирга ўхшайди

Жавоб бериш
| 2019-08-17

Режалар ўқ-дори захираларининг миқдорига мос эмас. Қўрқувга соладиган ёлғон ҳар доимгидек эскирган қурол-аслаҳалар етишмовчилигининг ўрнини тўлдирди.

Жавоб бериш