http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/09/02/feature-01
| Хавфсизлик

Ҳамза бин Ладеннинг ўлимидан cўнг «Ал-Қоида» бошқарувида инқироз юзага келди

Ар-Риёддан Султон ал-Барей

Айман ал-Завоҳирийнинг саломатлиги ёмонлашар экан, «Ал-Қоида» раҳбарияти Ҳамза бин Ладеннинг оилавий келиб чиқишига урғу бериб уни гуруҳ етакчилигига тайёрлашни режалаштираётган эдилар. Йил бошида эълон қилинган бу видеолавҳа кадрида Ал-Завоҳирийнинг кўриниши анча ҳорғин. (Файл)

«Ал-Қоида» Усома бин Ладеннинг ўғли Ҳамзанинг ўлимидан кейин етакчилик инқирозига дуч келди, у Айман ал-Завоҳирийдан кейин раҳбарлик қилишга тайёрланаётган эди.

Айман ал-Завоҳирийнинг саломатлиги ёмонлашиб бораётгани сабабли «Ал-Қоида» етакчилари Ҳамза бин Ладеннинг оилавий келиб чиқишига урғу бериб уни гуруҳ етакчилигига тайёрлашни режалаштираётган эдилар.

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер 21 август куни маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида Ҳамзанинг ўлимини тасдиқлади.

2017 йил МРБ томонидан эълон қилинган видеолавҳада «Ал-Қоида» гуруҳининг марҳум етакчиси Усома бин Ладеннинг ўғли Ҳамза бин Ладеннинг улғайган ёшдаги илк тасвирларини кўриш мумкин. (File)

31 июль куни АҚШ оммавий ахборот воситалари «Ал-Қоида» етакчиси этиб тайинланган Ҳамзанинг ўлими ҳақида хабар берган эдилар, аммо шу кунгача манзил ва сана ҳақида батафсил маълумот йўқ.

«The New York Times» нашри икки АҚШ расмийсига таяниб, у сўнгги икки йил давомида АҚШ кўмагида олиб борилган ҳарбий операцияларнинг бири давомида ўлдирилгани ҳақида хабар берган.

Усома бин Ладеннинг 20 та фарзандидан 15-си, учинчи аёлининг ўғли Ҳамза чамаси 30 ёшларда бўлган ва «Ал-Қоида етакчиси сифатида юзага чиқаётган эди», деб хабар берган Давлат департаменти.

Баъзан уни «жиҳоднинг валиаҳд шаҳзодаси» деб аташган, у ғарб мамлакатларига қарши ҳужумларга, айниқса 2011 йил май ойида Покистонда отасининг АҚШ кучлари томонидан ўлдирилганига қасос олишга чақириб, аудио ва видеомурожаат билан чиққан эди, дейилади хабарда.

Ал-Завоҳирийнинг саломатлиги заифлашган

Сўнгги разведка маълумотларига қараганда, Ал-Завоҳирий «юрак хасталиги» билан оғримоқда, деб таъкидлаган халқаро террорчиликка қарши кураш бўйича юқори лавозимдаги расмийлардан бири 1 август куни CNN телеканалига берган интервьюсида.

Унга кўра, Ал-Завоҳирийнинг аҳволи жиддий, аммо унинг саломатлиги қанчалик оғир экани ёки унинг ҳаёти давомийлигига таъсирини аниқ айтиш имконсиз, деб хабар берган CNN.

Бу эса Завоҳирийнинг ўрнини боса оладиган ворисни топиш билан банд гуруҳни босим остида қолдирмоқда, дейди эксперт.

«Ал-Қоида» учун етакчи топиш борасида жиддий муаммо юзага келган, дейди ҳарбий стратегия эксперти Яҳё Муҳаммад Али.

«Ал-Қоида»нинг аввалги гвардияси аъзоларидан баъзилари саломатлиги ёмонлашган Ал-Завоҳирийнинг гуруҳни самарали бошқара олмаётгани боис, мавжуд инқирозни бартараф этиш мақсадида «Ҳамза бин Ладенни гуруҳ етакчисига айлантириш учун унинг мавқеини кўтаришга» ҳаракат қилаётган эдилар, деди у.

«Ал-Қоида энг оғир кунларини бошидан кечирмоқда, сабаби унинг турли бўлимлари бир-бирига қарши курашда, унинг аввалги ёки янги қўмондонларининг ҳеч бири оғир йўқотишлардан сўнг гуруҳга етакчилик қилишга номзодини қўйиш учун ўзини кўрсата олмаяпти», деди у.

«Гуруҳ етакчиларига қарши аёвсиз овлардан кейин «унинг самарадорлиги ва ҳарбий имкониятлари пасайди», деди Али.

У буни террорчиликка қарши курашда Сурия ва Ироқдаги «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган кўп сонли биринчи ва иккинчи босқич экстремистларни йўқ қилишдаги халқаро ҳамкорликка боғлади.

Эҳтимолий ворислар рўйхати «қисқа»

«Ҳамзанинг ўлими ва Ал-Завоҳирий саломатлигининг ёмонлашганидан кейин «Ал-Қоида» етакчилигига номзодлар рўйхати жуда қисқа», деди сиёсатшунос Абдул Наби Баккар.

Асосий эътибор икки кишига қаратилган: гуруҳда Ал-Завоҳирийдан кейин иккинчи қўмондон ҳисобланган мисрлик Абу Муҳамад ал-Масрий номи билан танилган Абдуллоҳ Аҳмад Абдуллоҳ ва гуруҳнинг Шўро кенгаши аъзоси, дунё бўйлаб бир қатор ҳужумлар учун масъул мисрлик Саиф ал-Одилдир.

Уларнинг иккови ҳам 1998 йилда шарқий Африкадаги АҚШ элчихоналарининг портлатилиши билан боғлиқ воқеа юзасидан қидирувда.

АҚШ томонидан қидирувдаги террорчи деб топилган Ал-Масрий Ҳамза бин Ладеннинг қайнотасидир.

Ал-Масрий ҳам, ал-Одил ҳам «таниқли одамлар бўлишига қарамай, гуруҳни бошқариш лаёқатига эга эмас, чунки кўпчилик, айниқса Сурия ва Ироқ етакчилари, шу билан бирга, айрим Покистон ва Афғонистон етакчилари ҳам уларни етакчи сифатида тан олмайдар», деди Баккар.

Сизга мақола ёқдими?
10
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
| 2019-09-04

Ё худо, қўлга тушмас Жонинг «ўғилчаси» ҳам бор эканми ҳали? Наҳотки, Ер сайёрасида шунақанги афсонавий мавжудотлар борлигига ишонадиган содда одамлар сақланиб қолган? Ҳатто, мен ошпаз аёл бўла туриб, одамлар учун аранг тўқиб чиқарилган бундай сафсатага ҳеч қачон ишонмаганман. Телеянгиликлар орқали ўша 11 сентябрь оқшомини мен ҳам яхши эслайман, ҳатто илк кадрлар менга қандайдир сохта, саҳналаштирилган, шубҳали бўлиб кўринганди... Ҳатто сиёсатчиларнинг ўзи ҳам бунга ишонгани ғалати!

Жавоб бериш