Карвонсарой
Хавфсизлик

Қирғизистон ОҚҚ тарқалишига қарши кураш чораларини такомиллаштирмоқда

Карвонсарой

Ҳаагада жойлашган Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош қароргоҳидаги ҳимоя ниқоби. (Джон Тис/ AFP)

Ҳаагада жойлашган Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош қароргоҳидаги ҳимоя ниқоби. (Джон Тис/ AFP)

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Душанба-чоршанба (9-11 сентябрь) кунлари Иссиқкўл вилоятида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲХТ) ва Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати БМТ Хавфсизлик кенгашининг оммавий қирғин қуроллари (ОҚҚ) тарқалишининг олдини олишга қаратилган 1540-сонли резолюциясини амалга ошириш бўйича Қирғизистонда 2017-2019 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасига бағишланди.

«Ушбу тадбир конструктив мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди ҳамда мамлакат ичида ва ташқарисида ОҚҚ тарқалишининг олдини олишни янада самаралироқ назорат қилиш бўйича Қирғизистоннинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради», деди Иқтисодиёт вазирлигининг тарифсиз тартибга солиш ва экспорт назорати бошқармаси бошлиғи Назар Малаев.

Вазирлик 1540-сонли резолюция ижроси бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи асосий давлат идораси ҳисобланади.

Суратда: 9 сентябрь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ЕХҲТ ҳомийлигида ўтган БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1540-сонли резолюцияси ижросига бағишланган муҳокама иштирокчилари. (ЕХҲТ)

Суратда: 9 сентябрь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ЕХҲТ ҳомийлигида ўтган БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1540-сонли резолюцияси ижросига бағишланган муҳокама иштирокчилари. (ЕХҲТ)

Қирғизистон уруш вақтида кимёвий ва биологик қурол ишлатишни тақиқловчи 1925 йилги Женева протоколига қўшилган илк Марказий Осиёда давлати бўлган эди, деди Малаев.

Давра суҳбатида Қирғизистондаги тегишли вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, 1540-сонли резолюция ижросига масъул бўлган мутахассислар Миллий ҳаракатлар режасининг ижросини муҳокама қилиб, келгусида амалга ошириладиган тавсияларни ишлаб чиқдилар.

Шунингдек, иштирокчилар Қирғизистон томонидан қабул қилинган ҳуқуқий чоралар ва тегишли қонунларнинг ишлаб чиқилишини муҳокама қилдилар.

«Қирғиз расмийларининг бу каби тадбирлардаги фаол иштироки Қирғизистоннинг ўз халқаро мажбуриятларини бажаришга тайёрлигини яна бир карра тасдиқлайди», деди ЕХҲТнинг Бишкекдаги идораси раҳбари Пьер фон Аркс.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500