http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/09/13/feature-01
| Хавфсизлик

Туркманистон киберхавфсизликка оид янги сиёсатни ишлаб чиқмоқда

Карвонсарой

Тез орада Туркманистонда киберхавфсизликка оид янги қонун пайдо бўлади. Ҳужжат стратегик аҳамиятга эга соҳаларда ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган. [Pexels]

АШХОБОД – Яқин орада Туркманистонда киберхавфсизликка оид янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта Миллий хавфсизлик вазири Ялим Бердиев стратегик аҳамиятга эга соҳаларда ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини имзолаган президент Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, деб хабар беради Turkmenistan Today давлат ахборот агентлиги.

Айни пайтда қонун лойиҳаси парламент томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ҳукумат миллий компьютер ресурсларини ишлаб чиқиб, маҳаллий ва миллий давлат идораларига фойда келтираётган барча давлат ва хусусий сектор субъектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш ниятида.

Киберхавфсизликка тайёргарлик жараёни бошланган

2018 йилда мудофаа вазирлиги ҳарбий академиясида киберхавфсизлик кучларини тайёрлаш жараёни бошланди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана» сайти.

Ушбу соҳага ихтисослашган курсантлар ахборот хавфсизлиги, автоматлаштирилган бошқарув ва дастурий таъминотни ўрганадилар.

Битирувчилар мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш давлат дастурининг амалга оширилиши асносида ахборот хавфсизлиги таҳдидларига қарши кураш билан шуғулланадилар.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha