Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ мудофаа расмийси Қозоғистон билан алоқалар ўсиб бораётганини қайд этди

Карвонсарой

Олмаота яқинидаги «Илийский» ўқув полигонида «Дашт бургути - 2019» машқларининг ёпилиш маросимида саф тортиб турган саккиз мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбийлари, Қозоғистон, 27 июнь, 2019 йил.(CENTCOM)

Олмаота яқинидаги «Илийский» ўқув полигонида «Дашт бургути - 2019» машқларининг ёпилиш маросимида саф тортиб турган саккиз мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбийлари, Қозоғистон, 27 июнь, 2019 йил.(CENTCOM)

НУР-СУЛТОН – Америка Қўшма Штатлари ва Қозоғистон тинчликпарварлик, терроризмга қарши кураш, чегараларни қўриқлаш ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш устида ишламоқда, дейди АҚШнинг юқори мартабали мудофаа расмийларидан бири.

АҚШ мудофаа вазирининг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Рэндалл Шрайвер икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Нур-Султонга ташриф буюрди, деб хабар беради Казинформ.

Қозоғистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга, деди Шрайвер Нур-Султондаги АҚШ элчихонасида журналистлар олдидаги чиқиши чоғида.

«Биргаликда кўпроқ ишларни амалга оширишдан умидвормиз» деди Шрайвер. «Яқинда биз маълумот алмашинувига оид шартнома имзолаган эдик. Шунингдек, мамлакатларимиз учун ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик ҳам масалаларини муҳокама қилдик.»

«Биз Қозоғистоннинг тинчликпарвар кучларни тайёрлаш ва ўз тинчликпарвар кучларининг Ливандаги фаолияти билан боғлиқ ютуқларидан фахрланамиз. Бу ишлар БМТ томонидан ҳам юқори баҳоланди», деб қўшимча қилди у.

«Биз «Дашт бургути» тинчликпарварлик машқларининг навбатдаги босқичини якунладик. Бу машғулотлар ҳарбий муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.»

Ўсиб бораётган ҳамкорлик

«Дашт бургути» машқлари сўнгги бор 17-28 июнь кунлари Олмаота вилоятидаги «Илиский» ўқув марказида ўтказилган эди.

«Дашт бургути» 2003 йилдан бери ҳар йили ва 2012 йилдан бошлаб НАТОнинг «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастури доирасида ўтказиб келинмоқда.

Қўшма ҳарбий ўқув машғулотларда Буюк Британия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва АҚШдан келган ҳарбий хизматчилар иштирок этди, дейилади Қозоғистон мудофаа вазирлиги баёнотида.

Улар назорат-ўтказиш пунктларини қўриқлаш, гуманитар юкларни кузатиб бориш, маҳаллий аҳоли билан музокаралар ўтказиш, миналаштирилган майдонларни ва йўлларни тозалаш, сувни тозалаш ва етказиб бериш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни бажардилар.

Ўқув машқлари Қозоғистон ўз халқаро тинчликпарварлик фаолияти доирасини кенгайтириши ортидан бошланган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Қозоғистон илк маротаба ўз десантчи аскарларини Ливанга юборган эди. Улар олти ой давомида БМТ муваққат кучлари таркибида Исроил чегараси яқинида хизматни ўтаб, май ойида уйларига қайтган эдилар.

Қозоғистон мудофаа вазирлигининг 17 май кунги баёнотида айтилишича, миссияда иштирок этган қозоқ тинчликпарвар кучлари март ойи охирида БМТнинг «тинчлик йўлидаги хизматлари учун» медалларига сазовор бўлишган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистон АҚШ билан ҳамкорликдан манфаат олади. Балки яқин орада Россия ҳам Америка билан ярашиб қолар.

Жавоб бериш