Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Теҳрондаги рус журналистининг Эрон томонидан қўлга олингани Москвани ғазабга солди

AFP ва Карвосарой

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг сўзларига кўра, Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланган россиялик журналист билан боғлиқ воқеага ойдинлик киритиш учун, Эрон элчихонаси вакили зудлик билан вазирликка чақиртирилган. (Россия ташқи ишлар вазирлиги)

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг сўзларига кўра, Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланган россиялик журналист билан боғлиқ воқеага ойдинлик киритиш учун, Эрон элчихонаси вакили зудлик билан вазирликка чақиртирилган. (Россия ташқи ишлар вазирлиги)

Россия ҳукумати Эрон элчисини Москвага чақириб, Теҳронда россиялик журналистнинг ҳибсга олинишига ойдинлик киритишни сўраган. Бу ҳақда Россия расмийлари жума (4 октябрь) куни хабар берганлар.

Россия ташқи ишлар вазири матбуот котиби Мария Захаровага кўра, Эрон элчихонаси вакили Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланган россиялик журналист билан боғлиқ воқеага «аниқлик киритиш ва журналист Юлия Южикнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида зудлик билан ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилган».

Захарова бошқа тафсилотларни очиқламади.

Теҳрондаги Россия элчихонаси AFPга маълум қилишича, дипломатик миссия журналист олдига кириш учун консуллик рухсати берилишини сўраган.

«У Исроил хавфсизлик хизматларига ишлаганликда айбланмоқда», деб айтган Теҳрондаги Россия элчихонаси матбуот котиби Андрей Ганеко журналистнинг онаси берган маълумотга таяниб.

Россия оммавий ахборот воситалари томонидан Южикнинг собиқ эри деб иддао қилинган журналист Борис Войцеховскийнинг сўзларига кўра, аёл пайшанба куни Теҳронда қўлга олинган ва қамоққа ташланган. Суд жараёни шанба (5 октябрь) кунига белгиланган, деди у.

Войцеховскийнинг айтишича, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) аъзолари Южик яшаётган меҳмонхона эшигини бузиб кириб, уни қўлга олганлар. Унга пайшанба куни кечқурун оила аъзоларига қўнғироқ қилишга рухсат берилган.

IRGC апрель ойида Қўшма Штатлар томонидан террорчилик ташкилоти деб тан олинган.Ўтган ой АҚШ расмийларига террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаётган хорижий молиявий институтларни нишонга олиш учун кенгайтирилган ваколатлар берилган эди.

38 яшар Южик бир қатор нашрлар, жумладан «Newsweek» сайтининг русча версияда ишлаган.

У иккита китоб муаллифидир. Улардан бири – 2004 йилда 330 кишини ҳаётдан олиб кетган (уларнинг қарийб ярми ёш болалар) Беслан мактабидаги қонли қирғинда омон қолганлар гувоҳлигига асосланиб ёзилган «Беслан луғати» китобидир.

Эҳтиёткор иттифоқчилар

Сўнгги ҳодиса Москва ва Теҳрон ўртасида тобора кучайиб бораётган тангликни акс эттираётган бўлиши мумкин.

Кузатувчиларга кўра, Россиянинг Суриядаги урушдан кейинги амбициялари уни мамлакатдаги ҳарбий ҳозирликни узайтиришга, сиёсий ва иқтисодий таъсирини кенгайтиришга ундамоқда, бу эса IRGC кучларининг Суриядаги мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган Эрон билан ихтилоф келтириб чиқариши муқаррардир.

Шу билан бир вақтда, барча аломатлар Россиянинг Сурияда муддатсиз қолишига ишора қилмоқда.

Яқинда Россия мудофаа вазирининг Сурияга ташрифи чоғида, AFP ва бошқа нашрлар журналистлари Россия қўшинларининг Яқин Шарқ бўйлаб таъсирга эга бўладиган ҳарбий ҳозирликларини мустаҳкамлаётганига гувоҳ бўлдилар.

Россиянинг ҳарбий ва сув ости кемалари Ўртаер денгизи шарқидаги улкан мажмуа – Тартус базасига намойишкорона жойлаштирилган.

Аммо шу билан бирга мухбирларга дам олаётган аскарларнинг тренажёр залда машқ қилаётгани, русча пишириқлар билан сийлаётган қандолатчилик расталари, баня номи билан танилган машҳур ёғоч ҳаммомлар ва ҳатто пиёзсимон гумбазли, ичи иконаларга тўла православ черковлари кўрсатилган.

Рус аскарлари учун «барча зарурий қулайликлар» яратиб берилган, дейди зобитлардан бири.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бўлмаган гап. Душманларимиз ҳамма ерда бор. Бутун дунё бизнинг душманимиз.

Жавоб бериш

Захарова фақат бозорда туалет қоғоз сотишга ярайди

Жавоб бериш

Эрон ёки Исроил? Россия Исроилни танлайди!

Жавоб бериш

Қаерда Москванинг норозилигини кўрдингиз??? Иғво қилиб Эронга яҳудий журналистларни юбориг керак эмас, улар фақат икки давлат ўртасидаги муносабатни бузади холос. Россияда Эронга яхши муносабатда бўлган мусулмон журналистлар талайгина.

Жавоб бериш

Йўқ! Бунинг тагига етиш керак.

Жавоб бериш

Эрон мустақил ва суверен давлат, Россиялик бир тўда ўғриларнинг ноғорасига ўйнамайди.

Жавоб бериш

Эроннинг Россиядан ҳеч қандай қарзи йўқ. Захарова жаҳаннамга равона бўлсин.

Жавоб бериш

Смок

Жавоб бериш