Карвонсарой
Энергия

Россиялик олигархлар Туркманистон нефть-газ саноатига чуқурроқ кириб бормоқдалар

Жумагули Аннаев

Яқинда ўтказилган журналистик текширувга кўра, россиялик олигархлар Туркманистондаги нефть ва газ объектларини барпо этиш бўйича манфаатли шартномаларни ютиб олиш учун коррупцион алоқаларини ишга солган.

Яқинда ўтказилган журналистик текширувга кўра, россиялик олигархлар Туркманистондаги нефть ва газ объектларини барпо этиш бўйича манфаатли шартномаларни ютиб олиш учун коррупцион алоқаларини ишга солган.

АШХОБОД – Россия олигархлари Туркманистон нефть ва газ саноатидаги ўринларини мустаҳкамлар экан, даромадни маҳаллий иқтисоддан узоқлаштириш орқали давлат суверенитетига раҳна солмоқда, дейди кузатувчилар.

«Нарх ва тўлов борасидаги келиша олмаган» Россиянинг Туркманистон газига нисбатан уч йилдан ортиқроқ давом этган бойкотидан сўнг, шу йили туркман газининг Россияга етказилиб берилиши қайта тикланди, бу ҳақда «Газакдириш» ходими Карвонсаройга маълум қилган. «Газакдириш» Туркманистоннинг «Туркмангаз» монопол компанияси томонидан назорат қилинувчи газ етказиб бериш корхонасидир.

Келишув Россиянинг энг йирик газ компанияси бўлмиш «Газпром» бош ижрочи директори Алексей Миллернинг учинчи ташрифидан кейин имзоланган, ташриф чоғида у Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда бир қатор газ соҳасига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари билан музокара ўтказган. Бу ҳақда ташкилотнинг аноним қолишни истаган ходими хабар берган.

Учрашувлар давомида Москва Ашхободни ўз шартлари асосида газ сотишга мажбурлаган – газ экспорти таҳқирли нархда 15 августдан сўнг қайта тиклангани ҳақида Туркманистон пойтахтидаги кузатувчилар хабар берганлар.

Россия Туркманистон ишга туширишга ҳаракат қилаётган қувур лойиҳаларига қарши чиқиб, туркман газининг бозордагидан паст нархда Россия орқали ўтишини истайди. [turkmenistan.gov.tm]

Россия Туркманистон ишга туширишга ҳаракат қилаётган қувур лойиҳаларига қарши чиқиб, туркман газининг бозордагидан паст нархда Россия орқали ўтишини истайди. [turkmenistan.gov.tm]

Таниш-билишчилик ва фирибгарлик

Россиялик олигархларга Туркманистон ҳисобига фойда келтирадиган яна бир нефть-газ саноатига оид битимдан таниш-билишчилик ва фирибгарликнинг иси келмоқда.

Август ойида Буюк Британия, Кипр ва Сингапурда рўйхатдан ўтган «GP Global Equipment» компанияси Туркманистонда газ компрессорини қуриш бўйича шартномани ютиб олган.

Компанияга россиялик бизнесмен Игорь Гаранкин эгалик қилади.

10 сентябрь куни эмигрантлар юритувидаги Turkmen.news сайти томонидан чоп этилган журналистик текширув мақоласига кўра, битимнинг тахминий қиймати 150-200 млн. АҚШ долларига (526,5-702 млн. туркман манати) тенг.

Шартнома «GP Global»га тақдим этилгунига қадар Ашхобод ҳеч қандай тендер ўтказмаган.

Ашхободлик таҳлилчиларга кўра, ушбу битим Туркманистон ҳукумат расмийси Виктор Храмовнинг бир неча йиллар давомида олиб борган лоббизми маҳсулидир.

Храмовнинг ўғли Денис Москвада яшайди.

Храмов Туркманистонда Россия элитаси учун манфаатли шартномаларни таъминлаш ва Туркманистон нефть-газ соҳасида Россия магнатлари учун керакли ходимларни ишга тайинлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди, деб айтган шахси очиқланишини истамаган Туркманистон ҳукуматига яқин шахс.

Туркманистон ҳукумати шартнома «GP Global» компаниясига тақдим этилганидан бошқа ҳеч қандай маълумот бермаган.

«Ақл бовар қилмайди», деди Туркманистон ва хорижий компаниялар ўртасида нефть-газ шартномаларининг имзоланиши борасидаги тафсилотлардан хабардор бўлган туркман расмийси.

«Кучли лоббизм»

«Бу компания 2015 йил Сингапурда рўйхатдан ўтган ва унинг низом жамғармаси 100 Сингапур доллари ёки 72 АҚШ долларига тенг», деди аноним қолишни истаган Туркмангаз корхонасининг собиқ ходими.

Бундай шубҳали компаниянинг қиймати бир неча миллионга тенг шартномани ютиши «бу нафақат корхона эгалари билан боғлиқ алдов ва фирибгарликни, балки Храмов томонидан кучли лоббизм амалга оширилаётганини» англатади, деди собиқ расмий.

Унинг айтишича, авваллари Туркманистоннинг компрессор станциялари ва бошқа мураккаб нефть-газ иншоотлари Украинанинг Суми шаҳрида жойлашган компания томонидан барпо этилган. Энди, Россия Қримни ноқонуний равишда аннексия қилганидан бери россиялик олигархлар Храмов билан бирлашиб, украиналикларни бозордан сиқиб чиқармоқдалар.

Turkmen.news хабарига кўра, Гаранкиннинг компанияси 2007 йилдаёқ «Туркманнефть» учун газ-компрессор станциясини барпо этиш бўйича 136 миллион долларлик (476 миллион манат) шартномани қўлга киритган эди.

Храмов Ашхободдаги кўплаб расмийларнинг нафратини уйғотди, дейди собиқ Туркмангаз раҳбари.

«Уни Москванинг югурдаги дейишади», деди у Храмов ҳақида. «Айримлар уни Харамов деб атайди».

Марказий осиёлик «иттифоқчиларга» нисбатан иқтисодий босимлар

GP Global билан боғлиқ бу ҳодиса Кремль собиқ Совет Иттифоқи республикаларини иқтисодий жиҳатдан ўз қўлида ушлаб туришга уринаётган пайтда содир бўлмоқда.

Масалан, Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқи томонидан ўрнатилган қоидалар Қозоғистонга Россия ҳудуди орқали Украина ва бошқа Европа мамлакатларига озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилишга деярли имкон қолдирмаган.

«Маҳаллий компаниялар Россия орқали маҳсулот олиб ўтиш билан боғлиқ доимий муаммолар туфайли катта зиён кўришда давом этяпти», дейди Нур-Султонда Миллий тадбиркорлар палатаси (МТП, «Атамекен» номи билан ҳам аталади) бошқаруви раисининг ўринбосари Евгений Болгерт.

Ушбу ҳолат ЕОИИнинг «расмий тавсияларга қарамай» ўзгаришсиз қолмоқда, деган эди у июль ойида Карвонсарой билан суҳбатда.

Россия шунингдек, Марказий Осиё компанияларининг ички бозордаги корхоналар билан рақобатлашадиган маҳсулотлар, жумладан мева-сабзавотлар, паррандачилик, нефть-газ маҳсулотлари ва ҳатто ширинликлар сотишига тўсқинлик қилиш учун ЕОИИдан фойдаланмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Россия етакчилигидаги Евросиё Божхона Иттифоқи (ЕОБИ) томонидан қабул қилинган ва 2020 йилда кучга кирадиган қоидалар ички бозорларда сут сотаётган маҳаллий қозоқ фермерларини сиқиб чиқариб, Россия корхоналаригагина фойда келтиради.

Россиянинг «Газпром» нефть-кимё гиганти ҳам 1 долларлик рамзий нарх эвазига «Қирғизгаз»ни эгаллаб олиш йўлида шубҳали усулларни қўллаган ва Бишкекда бепул замонавий ўрта таълим мактаби қуришини айтиб, ёлғон ваъдалар берган эди.

2018 йилда «Газпром» тўсатдан Тожикистонда нефть ва газ қидиришни тўхтатишга қарор қилган ва мамлакатда нефть ва газ конларининг очилишига бўлган умидларини йўққа чиқарган эди.

«Россия компаниялари ўзларини ишлаётгандек қилиб кўрсатишди, холос», деган эди ўшанда душанбелик сиёсатшунос Нуриддин Қаршибоев Карвонсарой билан суҳбатда. «Бу ерда бўлишдан асл мақсад эса стратегик ҳамкор эканликларини билдириш эди.»

«Чинакам стратегик ҳамкор бундай қилмайди», деган эди у. «У қийин вазиятда бизга ёрдамга кела олишини исботлаши керак.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тепиб ҳайдаш керак у ердан уларни

Жавоб бериш