Карвонсарой
Хавфсизлик

Марказий Осиё давлатлари Афғонистонни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқдалар

Айдар Ашимов

Суратда: 9 октябрь куни Нур-Султонда бўлиб ўтган «Афғонистон ва ЕХҲТ: ҳамкорлик ва шериклик имкониятларини кенгайтириш» деб номланган давра суҳбати иштирокчилари. (Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги)

Суратда: 9 октябрь куни Нур-Султонда бўлиб ўтган «Афғонистон ва ЕХҲТ: ҳамкорлик ва шериклик имкониятларини кенгайтириш» деб номланган давра суҳбати иштирокчилари. (Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги)

НУР-СУЛТОН – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) каби идоралар вакиллари 9 октябрь куни Қозоғистон пойтахтида учрашиб, халқаро ташкилотлар ҳамда Марказий Осиё давлатларининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ролини муҳокама қилдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари «Афғонистон ва ЕХҲТ: ҳамкорлик ва шериклик имкониятларини кенгайтириш» мавзусини муҳокама қилиш учун йиғилдилар.

«Марказий Осиёнинг келажаги Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланиши билан узвий боғлиқ», деди учрашувда сўзга чиққан Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди.

Тадбирда Афғонистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ёрдамчи миссияси раҳбари Тадамичи Ямамото, Марказий Осиёда БМТнинг превентив дипломатия маркази раҳбари Наталия Герман ва Марказий Осиё давлатларидаги ЕХҲТ миссиялари етакчилари, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар вакилларининг маърузалари тингланди.

Олмаотадаги Қозоғистон миллий аграр университетида Афғонистон маданиятига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди, сурат санаси номаълум. (Қозоғистон миллий аграр университети)

Олмаотадаги Қозоғистон миллий аграр университетида Афғонистон маданиятига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди, сурат санаси номаълум. (Қозоғистон миллий аграр университети)

Минтақавий барқарорлик борасидаги хавотирлардан келиб чиқиб, Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан савдо алоқаларини кучайтирганлар.

«Қозоғистон Афғон халқининг ўз ҳукуматини қайта тиклаши йўлида икки ва кўп томонлама ёрдам тақдим этиб келмоқда», дейди Тлеуберди.

«Биз мустаҳкам глобал ва минтақавий ҳамкорлик, узоқ муддатли инвестициялар ва минтақавий ҳамжиҳатлик Афғонистондаги тинч келажакни кафолатлашда муҳим роль ўйнашига ишонамиз», деди у.

«Шу кунгача биз умумий қиймати 80 млн. АҚШ долларидан (31,2 млрд. тенге) ортиқ ёрдам ажратдик. Сўнгги йиллар давомида қўшимча 3,5 млн. АҚШ доллари (1,4 млрд. тенге) ажратилган бўлиб, бу маблағ Афғонистоннинг турли вилоятларида тиббиёт ва таълим муассасаларини барпо этиш, йўллар ва кўприкларни таъмирлашга йўналтирилган.»

Қўшни давлатларнинг Афғонистон барқарорлигига кўмаги ҳам муҳим аҳамиятга эга, деди Чимкентдаги сиёсий таҳлилчи Рауан Дауталиев.

«Афғонистон Марказий Осиёнинг уч мамлакати – Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош. Минтақадаги барқарорлик Афғонистондаги барқарорликка боғлиқ эканлигини ҳамма яхши тушунади. Афғонистонга қайта тиклаш ишлари, таълим, наркотрафикка қарши кураш ва бошқа муҳим соҳаларда ёрдам бериш зарур.»

Афғон ёшларининг таълими

Июль ойида Европа Иттифоқи (ЕИ) афғонистонлик хотин-қизларнинг Қозоғистон ва Ўзбекистонда таълим олиши учун маблағ ажратган эди.

Давра суҳбати иштирокчилари Қозоғистон, ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастурлари доирасида Қозоғистондаги етакчи университетларининг афғон ёшлари учун таълим ташаббусларини юқори баҳоладилар.

Қозоғистон афғонистонлик талабаларга ўзининг энг яхши университетларида таълим бериш учун 50 млн. АҚШ доллари (19,5 млрд. тенге) ажратган, деди Тлеуберди.

«Бу ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди ва бугунги кунда биз уни муваффақият билан амалга оширмоқдамиз», деди Тлеуберди.

«Шу ҳафтада афғонистонлик хотин-қизларнинг илк гуруҳи ЕИ, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик дастури доирасида Қозоғистоннинг етакчи университетларида таҳсилни бошлаш учун Олмаотага етиб келди.»

«Бизнингча, Афғонистон ёшларнинг таълими билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмас экан, барқарорлик марказига айлана олмайди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500