Карвонсарой
Хавфсизлик

Тожик-афғон чегарасида янги хавфсизлик пости очилди

Карвонсарой

Тожик чегарачилари Панж яқинидаги тожик-афғон чегарасини кесиб ўтаётган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текширмоқда, 2010 йилнинг август ойида олинган сурат. [AFP]

Тожик чегарачилари Панж яқинидаги тожик-афғон чегарасини кесиб ўтаётган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текширмоқда, 2010 йилнинг август ойида олинган сурат. [AFP]

ДУШАНБЕ – АҚШ ва Тожикистон расмийлари жума (1 ноябрь) куни Тожикистон чегара қўшинлари учун янги блокпостни очиб берди.

Тожикистон-Афғонистон чегарасининг умумий узунлиги 1300 километрдан ошади.

Маросимда АҚШнинг муваққат ишончли вакили Жон Гинкель ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Шоҳиён Абдусаттор иштирок этди, деб хабар беради АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси.

«Оқултун» пости Хатлон вилоятининг Шаҳритуз (Шаартуз) туманида Афғонистон билан чегарани доимий равишда кузатиб бориш ва қўриқлашда чегара қўшинларининг салоҳиятини оширишга ёрдам беради, дейилади элчихона баёнотида.

АҚШнинг муваққат ишончли вакили Жон Гинкель ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Шоҳиён Абдусаттор 1 ноябрь куни Оқултун чегара постининг очилиш маросимида иштирок этдилар. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

Мазкур иншоот 15-20 км масофада чегарани ноқонуний кесиб ўтишларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш, наркофурушлар, контрабандачилар ва жангари экстремистлар каби трансмиллий таҳдидларга қарши туришда чегарачиларнинг имкониятларини сезиларли кенгайтиради.

900 минг АҚШ долларига (8,7 млн. сомоний) тенг мазкур лойиҳа АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштирилди ва амалга оширилди.

АҚШ элчихонаси Тожикистон сарҳадлари хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида тожик-афғон чегараси бўйлаб тўққизта чегара пости ва иккита отрядни барпо этиш ҳамда таъмирлашга кўмаклашган.

АҚШ ҳукумати 2005 йилдан бери Тожикистон чегаралари хавфсизлигини кучайтириш учун 100 миллион доллардан (968 миллион сомоний) кўпроқ маблағ ажратган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500