Карвонсарой
Терроризм

Тожикистон террорчилар учун янги қамоқхона қуради

Карвонсарой

20 май куни Ваҳдатдаги қамоқхонада юз берган ғалаёнда 29 нафар тожикистонлик маҳбус, жумладан «Ислом давлати»нинг (ИД) 24 аъзоси ва уч қўриқчи ўлдирилган. [Файл]

20 май куни Ваҳдатдаги қамоқхонада юз берган ғалаёнда 29 нафар тожикистонлик маҳбус, жумладан «Ислом давлати»нинг (ИД) 24 аъзоси ва уч қўриқчи ўлдирилган. [Файл]

ДУШАНБE – Тожикистон расмийлари террорчиликда айбланиб судланганлар учун янги қамоқхона қуришни режалаштирмоқда.

Янги иншоот ҳукуматга бундай маҳбусларни кучлироқ назорат қилиш ва тартибсизликлар ёки қамоқхонадан қочишларнинг олдини олишга имкон беради, деди Адлия вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров чоршанба (20 ноябрь) куни Душанбеда ўтган пенитенциар форумда.

Жазо муассасасининг барпо этилиши «барча хавотирли масалаларни ҳал қилиши, маҳкумлар хавфсизлигини таъминлаши ва оммавий тартибсизликлар, қотилликлар ва экстремистик ғоялар тарқалиши билан боғлиқ ҳолатларининг олдини олиш лозим» деди у.

Умаровнинг айтишича, тегишли идоралар ушбу лойиҳа устида барча халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда малакали архитекторлар билан ишламоқда.

Пенитенциар форум Тожикистонда жазони ижро этиш тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган майдончадир. Тадбир Тожикистон ҳукумати томонидан Penal Reform International (PRI) халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Май ойида Душанбедан 17 км шарқда жойлашган Ваҳдат қамоқхонасида «Ислом давлати» (ИД) жангарилари томонидан уюштирилган ғалаён оқибатида 32 тожикистонлик, жумладан 24 нафар ИД аъзоси ҳалок бўлган эди.

Ғалаён кўтарган шахслар уч қўриқчи ва беш маҳбусни пичоқлаб ўлдирган ва бошқа маҳбусларни гаровга олиб, қамоқхонанинг тиббий бўлимига ўт қўйган эди.

Хавфсизлик кучлари ғалаённи бостириш чоғида ИДнинг 24 аъзосини ўлдирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500