Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Бишкекдаги можароли мактаб масаласида «Газпром»ни судга берди

Канат Алтинбаев

«Газпром»нинг Қирғизистондаги энг йирик шўъбаси – «Бишкекгаз»нинг янги офиси биноси, санасиз сурат. Қирғизистоннинг энг йирик газ таъминотчиси – «Қирғизгаз»нинг 100 фоиз акцияларини рамзий 1 АҚШ долларига сотиб олгач, компания маҳаллий аҳолига ўта замонавий умумтаълим мактаби қуриб беришни ваъда қилган эди. Бунинг ўрнига эса қимматбаҳо хусусий мактаб барпо этилган. (Газпром)

«Газпром»нинг Қирғизистондаги энг йирик шўъбаси – «Бишкекгаз»нинг янги офиси биноси, санасиз сурат. Қирғизистоннинг энг йирик газ таъминотчиси – «Қирғизгаз»нинг 100 фоиз акцияларини рамзий 1 АҚШ долларига сотиб олгач, компания маҳаллий аҳолига ўта замонавий умумтаълим мактаби қуриб беришни ваъда қилган эди. Бунинг ўрнига эса қимматбаҳо хусусий мактаб барпо этилган. (Газпром)

БИШКЕК – Россиянинг энергетика соҳасидаги гиганти – «Газпром» Бишкекдаги замонавий ўрта мактабга эгаликни қўлга киритар экан, давлат таълим муассасалари хусусий ташкилотларга топширилиши қонунга хилоф эканини даъво қилаётган ҳуқуқбон ташкилотлардан бири компанияни судга берди.

Жорий йилда «Газпром» томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб аввалига ҳокимият балансида эди. Кейинчалик унга эгалик ҳуқуқи «Газпром»га берилган.

15 ноябрь куни Бишкекдаги «Наше право» (Бизнинг ҳуқуқумиз) нодавлат ташкилоти умумтаълим мактабига эгалик Россия компаниясига топширилишига эътироз билдириб, компанияни судга берди.

«Газпром» қонунга зид равишда мактабга эгалик қилмоқда, дейди «Наше право» ташкилоти вакили Светлана Антропова.

«Газпром» томонидан Бишкекда барпо этилган янги мактаб, санасиз сурат. «Газпром» умумий ўрта таълим мактаби ўрнига қиммат хусусий мактаб қурган ва «20 фоиз ўқувчилар ногирон болалардан иборат бўлади» деган ваъдасида турмаган. (Ойбек Сайдикулов)

«Газпром» томонидан Бишкекда барпо этилган янги мактаб, санасиз сурат. «Газпром» умумий ўрта таълим мактаби ўрнига қиммат хусусий мактаб қурган ва «20 фоиз ўқувчилар ногирон болалардан иборат бўлади» деган ваъдасида турмаган. (Ойбек Сайдикулов)

«Мактабни «Газпром» тасарруфига ўтказиш масаласи жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши керак эди, аммо бундай қилинмаган», деди Антропова.

«Шаҳар тасарруфидаги мулк, жумладан мактаб ҳам Бишкекда яшовчи қирғиз фуқароларига тегишли. Мактабда ўқиш учун ҳақ олинмаслиги керак.»

Ўрта синфга жой йўқ

Бишкекдаги «Газпром» мактаби очилмасидан туриб, можаро марказига айланган эди.

Компания маҳаллий аҳолига ногирон ва кам таъминланган, ижтимоий ночор оилаларнинг фарзандлари бепул ўқийдиган ўта замонавий ўрта таълим мактаби қуриб беришни ваъда қилган.

«Газпром» Қирғизистоннинг энг йирик газ таъминотчиси – «Қирғизгаз»нинг 100 фоиз акцияларини рамзий 1 АҚШ долларига сотиб олаётганида шундай ваъдалар берганди.

Бунинг эвазига Россия компанияси беш йил ичида Қирғизистоннинг газ инфратузилмасини замонавийлаштириш ва янгилаш мажбуриятини олган. Шу билан бирга, у мамлакатда спорт ва таълим иншоотларини қуриб бериши ҳам керак эди.

Газпром мактаби жорий йилда ўз эшикларини очди.

Янги таълим муассасасида 33 та замонавий синфхона, компьютер заллари, мультимедиа кутубхонаси, лаборатория, аудитория, 350 ўринли ошхона, иккита спортзал, иккита усти ёпиқ бассейн ва очиқ спорт майдончаси бор.

Бишкек шаҳар ҳокимияти бу лойиҳага 3,5 гектар ер ажратиб, мактабгача бўлган йўлга асфальт ётқизган.

Аммо, бу йил ёзда ота-оналар мактабдаги таълим пул тўлаши кераклиги, нархлар ҳатто ўртаҳол қирғизистонликлар учун ҳам қимматлик қилиши маълум бўлди.

«Газпром» мактабида ўқиш учун бир ойлик тўлов 22 минг қирғиз сўмини (315 АҚШ доллари) ташкил қилади. Расмий статистикага кўра, 2018 йилда Қирғизистонда ўртача маош 16415 қирғиз сўмига (235 АҚШ доллари) тенг бўлган.

Фарзандларини ўқишга жойлаш учун мактабнинг қуриб битказилиши кутган ота-оналар «Газпром»нинг бу қарорини «жамиятга нисбатан фирибгарлик» деб атадилар.

«Газпром» аввал-бошдан мактабни пулли қилиш ниятида бўлган, дейди Бишкекдаги «Тоза табиат» нодавлат ташкилоти раҳбари, инсон ҳуқуқлари фаоли Анара Дауталиева.

«Мактаблар каби ижтимоий қулайликлар оддий одамлар учун яратилиши керак,Газпром эса уларни алдади ва мактабда таълим олишдек фундаментал имкониятдан маҳурм қилди», деди у. Газпром ўз қарорини мажбуран ўтказиш учун ҳукуматнинг қайишқоқлигидан фойдаланди, деди у.

Имконияти чекланган болаларни ажратиш

Газпромнинг аниқ ва аввалдан белгиланган талабларга, жумладан имконияти чекланган болаларга бепул таълим бериш мажбуриятини бош тортиши аҳоли ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг норозилигига сабаб бўлди.

Мактабдаги ўринларнинг 20 фоизи имконияти чекланган болаларга ажратилиши керак эди.

Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) бемор болаларни мактабга қабул қилиш жараёнини тергов қилмоқда, деди Дауталиева.

Саралаш жараёни катта эҳтимол билан, коррупция ва порахўрлик билан амалга оширилган, дейди Дауталиева.

Афтидан, Газпром бемор болаларни мактабга қабул қилмаслик учун турли баҳоналарни қўллаган.

Бишкеклик фаоллардан бири, RFE/RL радиоси мухбири Бактигул Чинибаева ўзининг Facebook саҳифасида имконияти чекланган болаларнинг мактабга қабул қилиниши учун тасдиқланган талаблар рўйхатини жойлаган.

Рўйхат бемор болаларни «ғалвирдан ўтказиш» учун бир нечта тўсиқлар яратган, жумладан 10 та турли ҳужжатни тўплаш ва мавжуд шартларга махсус талаблар қўйилган.

Масалан, талабларга кўра, бола «ўзини парваришлай олиши», «ўзи ҳаракатлана олиши» ва «мактабда кузатувчига муҳтож бўлмаслиги» керак.

Яна бир талаб – «10-банд»га кўра, интеллектуал ва физиологик бузилишларга эга, эпилепсия ва асаб тизими касалликларига чалинган болалар мактабга қабул қилинмайди.

Рўйхатнинг охирги банди бемор болаларини «ижтимоий йўналтирилган» мактабга беришни истаган ота-оналарнинг умидини буткул йўққа чиқаради: «Болалар мавжуд бўш жойларга қараб, синфларга ажратилган квоталар асосида қабул қилинади».

Шу тариқа, мактабга кириш бахтига ҳамма болалар, ҳаттоки мезонларга жавоб берадиганлари ҳам муяссар бўлолмайди, чунки бўш жойлар чекланган. Бундай чеклов эса ижтимоий заиф қатламга мансуб болаларни саралашда коррупцияга йўл очади, деб ёзади Чинибаева ўзининг Facebook саҳифасида.

«Алоҳида парваришга муҳтож болаларнинг оналари аввалига хурсандчиликдан ўзларини қўярга жой тополмай қолишди, югур-югурлар билан ҳужжатларни тўғирлашди. Мактабга келиб, бу қоидаларни кўрганларида эса йиғлаб юборишди», деди у.

«10-банд ногирон болаларни очиқ дискриминация қилади! Қанақа инклюзия? Нега одамларни алдашади? Бу пулдор элита учун аталган мактаб бўлса, нега умид беришади?» Газпромга қойилмасман!» деб эътироз билдирган Чинибаева.

«Энг ёмони, улар хаста болаларни ўстираётган оналарнинг ҳуқуқлари ва умидларини оёқости қилишди», деб қўшимча қилди у.

[Ушбу мақолани тайёрлашга Бишкекдан Ойбек Сайдикулов ҳисса қўшган.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 11

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мактаб мутасаддилари ва «Газпром» расмийларидан мактабни очиш мақсадлари ва шартлари ҳақида билишни хоҳлардим. Мактабнинг пуллик бўлишида «Газпром»нинг ўрни қандай?

Жавоб бериш

Одамларни алдаб нима кераги бор? Ногирон болалар рўйхатини департамент тузган. Юролмайдиган болани мактабда кузатувчисиз қандай ташлаб кетишади? Тутқаноғи бор болани қандай қилиб бирга-бир қолдириш мумкин???

Жавоб бериш

Мен ногирон боланинг онасиман, биз бу мактабга муаммосиз жойлашдик. Болам ҳозир иккинчи синфда. Шароитлар ва ўқитувчилар зўр. Бизнинг синфда еттита ногирон ўқувчи бор; улар ҳар бир синфда тахминан шунча.

Жавоб бериш

Биздаги ҳокимият ҳеч бўлмаганда барпо этилган нарсаларни сақлаб қола олса, биринчи бўлиб митингга чиққан бўлардим. Барча маҳаллийлаштирилган объектларимизга қаранг, аввал қандай эди ва ҳозир нима бўлди: «Мегаком», «Бишкек ликёр-ароқ заводи», «Рахат» ва «Витяз» пансионатлари, «Чатиркўл» кинотеатри. Ўз ҳолича, хусусий қўлларда қолдиришгани маъқул эди. Фарзандларимизни ўша мактабда ўқитишга қурбимиз етмаётгани – бизнинг айбимиз. Демак, етарлича пул топмаяпмиз.

Жавоб бериш

Газпромнинг нима дахли бор? Ўзимизнинг ўғриларни суд қилиш керак.

Жавоб бериш

Одамлар оммавий ахборот воситаларидаги ҳамма нарсага ишониши ачинарли! Мен шу мактаб ўқитувчисиман, синфимда эпилепсия ва бошқа дардларга чалинган ўқувчилар бор!!! Бу ерда ким кимни алдаяпти??? Ҳар бир синфда имконияти чекланган нечта бола борлигини сўраб кўрингчи!

Жавоб бериш

Ярамас Газпром

Жавоб бериш

Албатта 95-сонли Қирғиз-Хитой мактаби тажрибасини ҳисобга олиш керак, қандай бошланган эди ва охири нима бўлди.

Жавоб бериш

Яхши қилишибди. Газпром коррупционерлар тўдаси

Жавоб бериш

Тўғри. Газпром қирғизларни ўмаряпти.

Жавоб бериш

Ўғриларга одамларни ўмаришга имкон беряпсиз

Жавоб бериш