Карвонсарой

Қозоғистон ҳарбийлари делегацияси АҚШ мудофаа коллежларига ташриф буюрди

Caravanserai

ОСТОНА -- Қозоғистон ҳарбийларидан иборат делегация душанбадан (30 октябрь) пайшанбагача (2 ноябрь) Вашингтонда ташкил этилган профессионал ҳарбий таълим турида иштирок этмоқда, дея Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги матбуот хизматидан иқтибос келтирган ҳолда чоршанба куни (1 ноябрь) хабар берди Казинформ.

Делегацияга Қозоғистондаги Миллий мудофаа университети ректори, генерал майор Асхат Риспаев раҳбарлик қилмоқда.

Меҳмонлар ташриф буюрадиган жойларга АҚШ Миллий мудофаа университети (ММУ) қошидаги Амалий стратегик изланишлар маркази ва Халқаро хавфсизлик масалалари коллежи ҳамда Пентагон киради.

Делегация шунингдек бир қанча ҳарбий таълим даргоҳларидаги семинарларда ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500