http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/11/02/newsbrief-03

АҚШдаги террорчилик ҳужумида айбланган Ўзбекистонлик гумондор шахс “Ислом давлати” номидан ҳаракат қилган.

AFP

НЬЮ-ЙОРК – Нью-Йоркдаги сўнгги 16 йил ичида амалга оширилган энг даҳшатли террорчилик ҳужумини содир этишда гумон қилинган Ўзбекистонлик иммигрант “Ислом давлати” (ИШИД) номидан ҳаракат қилганига иқрор бўлди, деб чоршанба куни (1 ноябрь) хабар берди терговчилар.

Сайфулло Сойипов сешанба куни (31 октябрь) бошқарувидаги ижарага олинган юк автомобилини қасддан велосипедчилар учун мўлжалланган йўлакчага ҳайдаб саккиз кишини ҳаётига зомин бўлиб, яна 12 кишини яралади.

Соипов терговчиларга одамларни ўлдирганидан “кўнгли тўлганини” ва ушбу ҳужумни бир йил давомида режалаштириб юрганини сўзлаб берди.

Фожеа қурбонлари орасида болаликдан дўст бўлган ва ўрта мактабни битирганларига 30 йил тўлганини нишонлаш учун келган беш нафар Аргентиналик, 31 ёшли Бельгиялик она ва икки нафар, Нью-Йорк ва Нью-Жерсилик эркаклар борлиги тўғрисида хабар берилди.

12 та яраланган шахсларнинг тўрттаси оғир аҳволда экани ҳам айтилди.

BBC томонидан 1 ноябрда тарқатилган хабарга кўра Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) яна бир келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган АҚШда истиқомат қилувчи шахс, ушбу жиноят бўйича терговчиларни қизиқтирган Муҳаммадзоир Қодировни манзилини аниқлади.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha