Карвонсарой

Тошкент милицияси юзни таниб олувчи компьютер планшетларини синовдан ўтказади

Caravanserai

ТОШКEНТ -- Тошкентда милиция органлари воқеа жойида шубҳали шахсларни таниб олиш имкониятига эга бўлган компьютер планшетларини синовдан ўтказмоқда, бу тўғрисида пайшанба куни (2 ноябрь) Спутник Узбекистан хабар берди.

Синов дастури негизида Тошкентдаги ўнлаб милиция ходимлари юзни таниб олишга мослаштирилган ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга бўлган планшетларни олдилар.

Машиналар "бир неча дақиқа ичида шахсни [идентификация қилишга] имкон беради", деди милиция лейтенанти Азиз Султонов.

Синов дастурининг Тошкентдаги қатнашчилари қайси планшетларнинг ўз эҳтиёжлари учун энг яхши даражада мос келишини аниқламоқдалар, деди Тошкент милицияси бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошҳожаев.

Планшетлар учун дастурларни Ўзбекистон компаниялари яратадилар, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500