Карвонсарой

Тожикистонда чет элда таълим олган барча имомлар ишдан бўшатилади

AFP

ДУШАНБE -- Тожикистон ҳукумати радикаллашишнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларнинг бир қисми сифатида ўз диний таълимларини чет элда олган барча имомларнинг ўз вазифаларидан озод қилинишини эълон қилди.

"Диний ишлар бўйича қўмита масжидлардаги диний таълимни чет элда олган барча имомларни ишдан бўшатиш ташаббуси билан чиқди", деб айтди қўмита аъзоси жума куни (3 ноябрь) AFP мухбирига.

Чет элда таълим олган имомлар кейинги икки ҳафта ичида ўз вазифаларидан бўшатиладилар ва уларнинг ўрнига дарҳол республикада таълим олган имомлар тайинланади, деди у.

"Масжидлардаги ўз жойларидан жиноятларни содир этишда фойдаланган" 20 га яқин имомлар "диний экстремистик фаолиятлари" учун жазога тортилди, деб айтди қўмита аъзоси. У ўша имомларнинг чет элда диний таълим олганликлари ёки йўқлигини айтиб ўтмади.

Тожикистонда имомлик учун ўқиш мумкин бўлган фақат биттагина ўқув даргоҳи мавжуд.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500