Карвонсарой

Қозоғистон дин ишлари вазири радикаллашувга қарши курашни давом эттиришга ваъда берди

Карвонсарой

УРАЛЬСК, Қозоғистон -- Қозоғистон радикаллашувни олдини олиш бўйича ҳаракатларини давом эттиради, деди чоршанба (15-ноябр) куни Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири Нурлан Ермекбаев. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига асосланиб Казинформ хабар бермоқда.

Ермекбаев ушбу фикрни Уральскда Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимияти ташкил этган дин ва миллий тарих анжуманида билдирди.

Вазир Қозоғистондаги динлар тарихи ҳақида баён қилар экан, бағрикенгликнинг муҳимлигини таъкидлади.

Анжуманда Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокими Алтай Кулгинов, Қозоғистон мусулмонлари идораси вакиллари, дин хизматчилари ва олимлар ҳам иштирок этдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500