Карвонсарой

Ўзбекистондаги диний ўқув юртларида араб тили ва Қуръон курслари очилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ -- Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) 12 та диний таълим муассасаларида араб тили ва Қуръон курслари очиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда чоршанба куни (15-ноябрь) Озодлик радиоси ўзбек хизмати хабар берди.

ЎМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов буйруқни 13-ноябрь (душанба) куни имзолаган.

1-декабрдан бошлаб бир қанча мадраса ва 1 институтда 6 ойлик Қуръон, тажвид (Қуръон қироати илми) ва араб тили курслари йўлга қўйилади. ЎМИга кўра, ҳар бир курс нархи 1 миллион ўзбек сўмини (123$) ташкил қилади.

ЎМИ 700 дан ортиқ кишини ўқитишга рухсат беришни режалаштирмоқда.

Курслар очиш ҳақидаги қарор кўп йиллардан бери халқимиздан келаётган талаблар асосида қабул қилинди, деди ЎМИ раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 20

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Har bir kishi uchun 1000 bo'lsa bu yomon va madrasalarni 9dan so'ng qilinsa yaxshi holat edi

Жавоб бериш

Assalamu alaykum qo‘qon shaxrida ham bormi qur‘on kurslari ochilgan madrasa

Жавоб бериш

Салом. Мен араб тили сўзлашувчисиман, қизларга араб ва Қуръон тилларини ўргатиш бўйича иш қидиряпман. Қайси институт билан ўзбек тилида гаплашсам бўлади?

Жавоб бериш

Ўзбекистонни Худо ёрлақасин

Жавоб бериш

Ассалому алайкум укув курсларига ёшнинг фарки йукми.

Жавоб бериш

Хитой сармояси Россиянинг минтақадаги мавқеига жиддий рақобат туғдириши билан яхши. Бу Россияни минтақа мамлакатлари ва Хитой билан ҳисоблашишга мажбур қилади.

Жавоб бериш

Диний таълим даргоҳлари ходимлари, нима учун бу дарсликлар бепул эмас? Уларга Аллоҳ учун бепул таълим берилиши керак эмасми?

Жавоб бериш

Салом! Илтимос, манзилингизни ёзиб юборинг...

Жавоб бериш

Ассалому алейкум мен араб тили ва Қуръонни ўрганмоқчи эдим, қаерга мурожаат қиламан?

Жавоб бериш

Салом, мен самарқандликман. Мен ўғлимнинг араб тили ва Қуръонни ўрганишини хоҳлайман. У шаҳарда иккинчи синфда ўқийди. Ёрдам бера оласизми?

Жавоб бериш

Нимага тўлиқ маълумот берилмаган? Манзил кўрсатилмаган. Тўлов бир ойгами ёки 6 ойгами?

Жавоб бериш

1 000 000 ҳар ойми ёки 6 ойгами?

Жавоб бериш

Ассалому алайкум, қаерда таълим берилади?

Жавоб бериш

Манзилингиз қаерда?

Жавоб бериш

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Катта Қўрғонча қишлоғи

Жавоб бериш

Мен Ўзбекистонда араб тилини ўқитиш учун ариша топширмоқчиман, илтимос тўлиқроқ маълумот беринглар. Мен ўзбек тилини билмайман

Жавоб бериш

Қуръонни 1000000 сўмга ўргатиш бу қанақа бўлди Араб тилини майликуя лекин Аллоҳни сўзини пулга ўргатиш

Жавоб бериш

Араб тили граматикасини ўрганмоқчиман

Жавоб бериш

Ассалому алaйкум. Мен Самарқанд шаҳриданман. Биздаги араб тили курслари Ал -Бухорий илмий марказида очилган экан. Марказ шаҳардан анча узоқда. Дарсларга бориб келишда қийналамиз. Илтимосимиз шуки, араб тили ва Қуръони карим курслари шаҳар ҳудудида ҳам очилишлигини. Шунда ҳаммамизга яхши бўлар эди. Муфтий ҳазратлари, илтимосимизни кўриб чиқасиз деган умиддамиз . Валлоҳу аълам.

Жавоб бериш

Juda yaxshi bo‘lardi

Жавоб бериш