Карвонсарой

Қозоғистон 1000 тонна дизел ёқилғисини Тожикистонга беғараз етказиб беради

Карвонсарой

ОСТОНА -- Қозоғистон ҳукумати гуманитар ёрдам сифатида қўшни Тожикистонга дизел ёқилғиси етказиб бермоқда, дея сешанба куни (16 ноябр) Қозоғистон ҳукуматининг ҳуқуқий маълумотлар базасидан иқтибос келтирган ҳолда хабар беради Казинформ.

Ҳукумат қарорига кўра, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ва Аерокосмик ташкилоти кўпинча электростансиялар томонидан фойдаланиладиган мазутдан 1000 тонна сотиб олиши учун Тожикистонга 128,6 миллион қозоқ тангаси (тахминан 388 минг АҚШ доллари) ажратади.

Қозоғистон ҳукумати дизел ёқилғисининг ўз вақтида етказилиши бўйича масъулиятни ўз бўйнига олади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500