Карвонсарой

Қирғизистон Қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ёрдамидан воз кечди

АФП

БИШКЕК – 16 ноябр, пайшанба куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Қозоғистоннинг 100 миллион долларлик молиявий ёрдамидан воз кечишга оид парламент қарорини имзолади.

Қозоғистоннинг молиявий кўмаги Қирғизистон маҳсулотларини муайян савдо стандартларига мослаштиришга ёрдам берувчи лабораторияларни ташкил этишга қаратилган, бироқ, қирғиз расмийларига кўра, у бир неча бор кечиктирилганди.

Марказий Осиёдаги икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатлар октябрдаги сайловлар олдидан Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев гўёки Атамбаев танлаган ворис ўрнига, таниқли мухолифат номзодини қўллаб-қувватлагани сабаб ёмонлашганди.

Сайловда Алмазбек Атамбоев танлаган номзод ғалаба қозонганидан бери, икки мамлакат бир-бирига турли айбловлар билан чиқди. Бунинг устига, Қозоғистон тарафи Қирғизистондан импорт қилинадиган маҳсулотларга мажбурий чекловларни жорий этди.

Inform.kz нашри хабарига кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 ноябр куни Марказий Осиё давлатлари халқлар равнақи ва тараққиёти ёълида бирлашишлари зарурлигини таъкидлаганди.

«Бу борада умидларим катта. Қўшничилик тақдиримизда битилган» – деди Назарбоев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500