Карвонсарой

Алматида террорчиликка қарши етарлича ҳимояланмаган объектлар эгалари жаримага тортилди

Арман Калиев

АЛМАТИ, Қозоғистон — Алмати шаҳар полицияси эҳтимолий террорчилик ҳужумларига қарши етарли чора кўрмагани учун 80 дан ортиқ объектлар эгаларига жарима солди, деб хабар беради пайшанба (16-ноябр) куни Kazakhstan Today нашри.

Террорчиликка қарши миллий қонунчилик доирасида полиция маҳаллий обектларни уларнинг террорчилика қарши ҳимоясини баҳолаш мақсадида ҳар йили камида бир маротаба текширувдан ўтказади.

Алматида 1574 та объект, шу жумладан 146 та давлат муассасаси ва 1242 та жамоат жойи террорчилик ҳужумига қарши етарлича ҳимояланмагани маълум бўлди.

Йил бошидан бери полиция ушбу объектларнинг 1030 тасини текширувдан ўтказган.​

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500