Карвонсарой

Ислом давлати жангариларининг оила аъзолари, шу жумладан Тожикистон фуқаролари ватанларига қайтарилиш учун Боғдодга жўнатилди

AFP

БОҒДОД — Мосулда қўлга олинган «Ислом давлати» (ИД) жангариларининг 300 дан зиёд оила аъзолари ўз ватанларига қайтарилиш учун Шимолий Ироқдан Боғдодга олиб келинган, деб хабар беради 20-ноябрь куни AFP нашрига Ироқ расмийси.

Июль ойида қўшинлар Ироқнинг иккинчи энг йирик шаҳри Мосулни «Ислом давлати»дан қайтариб олиб, жангариларнинг оилаларини Шимолий Мосулда жойлашган Тел Кеиф ҳибсхонасига жойлаштирганлар.

Ҳибсхонанинг хавфсизлик хизмати катта ходимининг айтишича, сентябрь ўрталарида оилалар Тел Кеифга олиб келинганида улар Европа, Осиё ва Америкадаги 13 та турли давлат фуқаролари бўлган жами 509 аёл ва 813 нафар боладан иборат эди. Булар ичида Тожикистонлик 10 киши ҳам бўлган.

Бу кўчириш иккинчиси бўлиб, бундан кейин яна икки ёки учта шундай депортация кутилмоқда, деди Ниневеҳ вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Нуриддин Қаблан.

«Жиҳодчиларнинг жами 1200 оилалари Тел Кеифдан пойтахтдаги худди шундай муассасага кўчириладилар» дея қўшимча қилди у.

Қўлга олинганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида бўлган Норвегия қочқинлар кенгаши нодавлат ташкилотининг хабар беришича, бу оилаларнинг аксарияти Туркия, Озарбайжон, Россия ва Тожикистон фуқароларидир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500