Карвонсарой

Тожикистон россиялик ИД жангариси дея гумон қилинган шахсни юртига жўнатиб юбормоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ -- Ўтган ҳафта Сурияда «Ислом Давлати» (ИД) сафида жанг қилган собиқ Россиялик аскар Тожикистондан Россияга жўнатиб юборилди, дея Тожикистон Ички Ишлар Вазирлигидан (ИИВ) иқтибос келтирган ҳолда душанба куни (20 ноябр) хабар берди Озодликнинг Тожик хизмати.

«Денис Хисамов халқаро келишувларга риоя қилинган ҳолда Россияга жўнатилди», деди вазирлик матбуот хизмати котиби Умаржони Эмомали.

Тожикистон ИИВ 23 октябр куни тарқатган хабарга кўра, Туркия томони 34 ёшли Хисамовни Туркиядан Сурияга киришда муддати ўтган Тожикистон паспортидан фойдалангани учун Тожикистонга экстрадиция қилди.

Тахминларга кўра, Хисамов Сурияда ИД сафида жанг қилган, лекин Туркияга қайтиб келган ва у ерда турк расмийлари уни ҳибсга олишган. Тожикистон расмийларининг сўзларига қараганда, Туркия полицияси уни қўлга олганда у Россияга номи келтирилмаган жиноятни содир этиш учун кетаётган бўлган.

Хисамов авваллари Россия армиясида капитан ва АТ мутахассиси бўлган дея хабар тарқатди Рус матбуоти.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500