Карвонсарой

КХШТ аъзолари минтақавий хавфсизликни муҳокама қиладилар

Карвонсарой

МИНСК, Беларусь -- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари пайшанба куни (30 ноябрь) Минск шаҳрида учрашишлари белгилаб қўйилган, дея 28 ноябрь, сешанба куни хабар берди AsiaPlus.tj нашри.

Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарлари учрашувда 20 дан ортиқ масалаларни муҳокама қиладилар. Давлатлар раҳбарлари КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг аъзолари ҳисобланишади.

Бошқа масалалар қаторида, раҳбарлар халқаро вазиятни таҳлил қилган ҳолда минтақавий хавфсизликни кучайтириш чораларини муҳокама қиладилар. Улар шунингдек, 2025 йилгача мўлжалланган КХШТ коллектив хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича лойиҳавий қарорни кўриб чиқишни режалаштирганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500