http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/11/29/newsbrief-01

Соипов Нью-Йоркдаги террорчилик ҳужумида ўзини айбдор деб ҳисобламаяпти

AFP

НЬЮ-ЙОРК -- 31-октябрь куни Нью-Йоркда саккиз инсонни юк машинасида босиб ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик сешанба (28-ноябрь) куни қотиллик ва бошқа айбловларни тан олмади.

Даъво қилинишича, 29 ёшли Сайфулло Соипов, ижарага олинган юк машинасини қуйи Манхеттендаги 1,6 километрли велосипед йўлакчасига ҳайдаб, саккиз кишини ўлдирган ва 12 нафарини жароҳатлаган. У полиция ходимлари томонидан ўққа тутилиб, яраланган ва ҳибсга олинган.

Соипов "Ислом давлати" гуруҳи номидан ҳаракат қилганини таъкидлаган.

Соипов судда АҚШ округ судьяси Вернон Бродерик олдида кўрсатма берган. Унинг номидан адвокати Дейвид Паттон сўзлади.

Унга нисбатан қотиллик ва хорижий террорчилик ташкилотларини моддий ёрдам ҳамда ресурслар билан таъминлаш каби жами 22 та айблов эълон қиинади.

Соипов Ўзбекистондан АҚШга 2010-йилда келган.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha