2017-12-01

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарани вақтинча очишга келишиб олишди

Карвонсарой

МИНСК, Беларусь -- Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари икки томонлама ишчи гуруҳ муносабатларни яхшилашга оид йўл харитасини тамомлагунларига қадар чегараларни вақтинча очишга келишиб олдилар. Бу ҳақда пайшанба куни (30-ноябрь) AKIPress.org хабар берди.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва янги сайланган Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков пайшанба куни Минскда ўтказилган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммитида учрашишди.

Улар Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида қирғиз-қозоқ чегарасида давлатлараро хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳам келишиб олдилар.

Икки давлат лидерлари мамлакатлараро «барча мавжуд муаммолар»ни муҳокама қилишди, деди Жеенбеков.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2017-12-19 | Терроризм

Яқин Шарқда «Ислом Давлати халифалиги»нинг қулаши бошқа жойларда ҳам унинг инқирозини тезлаштирмоқда

Таҳлилчиларнинг айтишларича, «Ислом Давлати»нинг (ИШИД) Ироқ ва Суриядаги мағлубияти унинг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиёдаги интиҳосига сабаб бўлади. Бу минтақаларда хавфсизлик кучлари янги муаммолар билан курашишга тайёр турибдилар.

Сўровнома

Мамлакатингизда 2018 йилда тинчлик ва хотиржамликка энг катта таҳдид қайси?

Натижаларни кўриш