Карвонсарой

Наркофурушлар билан отишма натижасида тожик чегара қўриқчиси ҳалок бўлди

АФП

ДУШАНБЕ -- Қуролланган наркофурушлар Афғонистон чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган вақтда келиб чиққан отишма натижасида Тожикистонлик бир чегарачи ҳалок бўлди ва яна тўрт нафар киши яраланди, деб хабар берди Тожикистон расмийлари якшанба куни (3 декабр).

Чегарачилар бир гуруҳ афғонистонлик гиёҳванд моддалар контрабандачиларини» Тожикистон чегарасининг Душанбедан 220 км жануби-шарқдаги қисмини кесиб ўтаётганларида тўхтатишга ҳаракат қилган, деб баёнот берди Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ).

Чегарачилар томонидан 33 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди.

Тожикистон дунёнинг энг катта опиум ва героин ишлаб чиқарувчиси бўлган Афғонистон билан 1344 км умумий чегарага эга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500