2017-12-04

Қозоғистон суди собиқ журналистлар уюшмаси раисини озод қилди

Карвонсарой

ЗАРЕЧНИЙ, Қозоғистон -- Қозоғистоннинг собиқ журналистлар уюшмаси раиси ўзининг 6 йиллик жазо муддатидан салкам 20 ойини ўтаганидан сўнг, душанба (4 декабр) куни Заречнийда жойлашган жазо калониясидан озод қилинди, деб хабар беради душанба куни Озодлик Радиоси (RFE/RL).

63 ёшли Саидқози Матаев ва унинг ўғли Асет 2016 йилнинг октябр ойида солиқларни тўламаганлик ва Алоқа вазирлигидан юз минглаб АҚШ долларини товламачилик ёъли билан ўзлаштирганликда айбланганди. Матаев олти йилга, унинг ўғли эса беш йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Катта Матаев уюшмани бошқарганлиги учун жазога тортилганди, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳлари.

Олмаота вилояти Қапшағай шаҳар суди 16 ноябр куни Саидқози Матаевни муддатидан аввал озод этишга қарор қилди. Қарор душанба куни кучга кирди.

Катта Матаев мухбирларга ўғли тез орада озод этилишига умид қилаётганини айтган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2017-12-19 | Терроризм

Яқин Шарқда «Ислом Давлати халифалиги»нинг қулаши бошқа жойларда ҳам унинг инқирозини тезлаштирмоқда

Таҳлилчиларнинг айтишларича, «Ислом Давлати»нинг (ИШИД) Ироқ ва Суриядаги мағлубияти унинг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиёдаги интиҳосига сабаб бўлади. Бу минтақаларда хавфсизлик кучлари янги муаммолар билан курашишга тайёр турибдилар.

Сўровнома

Мамлакатингизда 2018 йилда тинчлик ва хотиржамликка энг катта таҳдид қайси?

Натижаларни кўриш