Карвонсарой

Ўзбекистон Афғонистон билан денгизга чиқиш имкониятига эга бўлиш учун темир йўл қуриш бўйича битим имзолади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ва Афғонистон икки мамлакатни бир-бирига боғловчи темир йўлни узайтириш бўйича келишув имзолади ва бу билан Ўзбекистон учун денгиз портларига чиқиш имконияти туғилади, – дея хабар беради "Voice of America" сешанба куни (5-декабрь).

Афғонистоннинг Ҳайратон ва Мозори Шариф шаҳарлари ўртасидаги қисқа темир йўл икки давлатни 2011 йилдан бери боғлаб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани томонидан (5-декабрь) сешанба куни Тошкентда имзоланган битимларнинг бирида икки мамлакатМозори Шариф ва Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрини темир йўл орқали боғлашга келишиб олди , – дея хабар беради Мирзиёевнинг расмий вакили.

Ҳиротни Эрон билан боғловчи яна бир темир йўлининг қурилиши аллақачон бошланган ва бу Ўзбекистонга Эроннинг Форс кўрфази портларига тўғридан-тўғри транспорт орқали юк ташишига имкон беради.

Ушбу лойиҳанинг харажатлари ва молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот келтирилмаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500