Карвонсарой

Назарбоев Қозоғистонга қўшимча хориж сармояларини жалб қилмоқчи

Карвонсарой

ОСТОНА -- Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев хорижий сармоядорларни мамлакатда кўпроқ бизнес юритишга чақирди, дея чоршанба куни (6-декабрь) хабар беради Kazinform.

Остонада (6-декабрь) чоршанба куни ўтказилган Қозоғистонни саноатлаштириш бўйича миллий телеанжуманда президент бу ҳақда ўз фикрларини айтиб ўтди.

"...Мен ўз номимдан ва мамлакат номидан сизни бу ерда ишлашга таклиф қиламан, бу Қозоғистон учун ҳам, ўз бизнесингиз учун ҳам яхши имкониятдир", – деди Назарбоев.

"7 йил олдин мамлакатни кенг кўламда саноатлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғри қадам бўлди ва шу сабабли бугунги кунда Қозоғистонда кўплаб халқаро компаниялар иш юритмоқда", – деди у.

"General Motors, Alstom, Talgo ва бошқа кўплаб номдор компаниялар мамлакат саноатида фаолият юритиб келаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирамиз ва ўз навбатида уларни Қозоғистонда иш олиб боришларида ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз", – деди Назарбоев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500