Карвонсарой

Тожикистон фуқароларининг ЕИҲга қўшилишга бўлган иштиёқи сўнмоқда: хабар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ -- Яқинда берилган хабарга кўра, Тожикистон фуқароларининг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига (ЕИҲ) аъзо бўлиш истаги пасайиб бормоқда экан, дея хабар беради AsiaPlus чоршанба куни (6-декабрь).

ЕИҲ 2014-йил май ойида Беларус, Қозоғистон ва Россия раҳбарлари томонидан имзоланган битимга кўра ташкил этилган собиқ совет давлатларининг савдо блоки ҳисобланади. Шундан бир йил ўтиб, Арманистон ва Қирғизистон ҳам ушбу ҳамжамиятга қўшилди.

Евроосиё тараққиёт банкининг 2017-йил учун Интеграция барометри ҳисоботида келтирилишича, 2012-йилда Тожикистон фуқароларининг 76% қисми ЕИҲга аъзо бўлиш истагини билдирган бўлсалар, бу кўрсаткич 2017 йилда 69%ни ташкил қилди холос.

Тожикистон ҳукумати 2014-йилдан бери ЕИҲга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тожикистон аҳолисининг деярли ярми Россияда яшайди... Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишга не ҳожат?

Жавоб бериш