http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/12/13/newsbrief-01

Тожикистон суди Франция фуқаросини Афғонистонда «Ислом давлати»га қўшилишга уринганликда айблади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанбе суди Франсия фуқаросини тожик-афғон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишда айблаб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради АКИпресс 13 декабр, чоршанба куни.

Француз июл ойида, Хатлон вилоятининг Жайҳун туманида қўлга олинганди, деб хабар берди хавфсизлик хизматидаги манба.

Манбанинг айтишича, у Тожикистонга сайёҳлик визаси билан Қирғизистон орқали келган ва Афғонистонда «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи сафига қўшилишни режалаштирган. Муҳаммад исмли қирғизистонлик уни Афғонистонга олиб ўтишни таклиф қилган, деб қўшимча қилди у.

Француз дипломатлари суд жараёнида иштирок этишган, деди манба, маҳбус экстрадиция қилинишдан бош тортиб, жазо муддатини Тожикистонда ўташга рози бўлган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha