Карвонсарой

Халқаро дастур Қирғизистоннинг инвестициявий муҳитини яхшилайди

Карвонсарой

БИШКЕК – Швейцария ва Британия томонидан молиялаштирилган беш йиллик дастур Қирғизистондаги бизнес муҳитни яхшилаб, инвестициялар ҳажмини оширди, деб хабар беради АКИпресс 13 декабр, чоршанба куни.

Марказий Осиё Инвестицион Муҳити дастурининг бир қисми бўлган мазкур ташаббус Қирғизистондаги ҳукумат идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилган Халқаро молия корпорацияси (IFC) томонидан амалга оширилди.

Халқаро молия корпорацияси 12 декабр, сешанба куни чоп этган дастур натижаларига кўра, ушбу саъй-ҳаракатлар ўтган бир неча йил ичида 14 миллион АҚШ доллари (976 миллион қирғиз сўми) ҳажмидаги инвестицияни олиб келган.

«Жозибадор инвестиция муҳити - ўсиш ва иш жойлари яратиш истагида бўлган иқтисодиётнинг бирламчи шартидир,» деди Халқаро молия корпорациясининг мамлакат бўйича бошқарувчиси Мартин Наегеле.

Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дониёр Имоналиев Халқаро молия корпорациясига узоқ муддатли кўмаги учун ўз ташаккурини изҳор этиб, кежалакда ҳам ҳамкорлик қилишга умид билдирди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500