Карвонсарой

ИШИД аъзоси деб гумон қилинган қирғизистонлик шахс Санкт-Петербург шаҳрида уюштирилган портлашда айбланди

Карвонсарой

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ – Москва округи ҳарбий суди Қирғизистонда туғилган 32 ёшли Обид Абдураимовни террорчиларни ёллашда ва апрел ойида Санкт-Петербург метросида амалга оширилган ҳудкушлик ҳужумига алоқадорликда айблаб жазо тайинлади, деб хабар беради жума, 15 декабр куни 1news.uz веб-нашри.

Портлаш оқибатида 14 инсон ҳаётдан кўз юмди. Қирғизистонлик ўзбек миллатига мансуб шахс – Акбаржон Жалилов ўзини портлатган.

Санкт-Петербург шаҳридан ташқарида ўтказилган мажлис давомида суд Абдураимовни «террорчилик ишларига ёрдам беришда», апрел ойидаги террорчилик ҳаракатини уюштиришда ва Россияда тақиқланган «Ислом давлати» (ИД) ташкилоти учун жангариларни ёллашда айбдор деб топди. Gazeta.ru сайти хабарига кўра, суд уни беш йилга озодликдан маҳрум этган.

Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан Санкт-Петербург шаҳрига иш қидириб келган Абдураимов апрел ойида ҳибсга олинган эди. У судда ўз айбига иқрор бўлди.

Суд ҳужжатларига кўра, у Санкт-Петербург шаҳрида 2015 йилнинг июл ойидан бери ИД учун одамларни ёллаш билан шуғулланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500