Карвонсарой

БМТ Ўзбекистоннинг заиф аҳоли қатламини ҳимоялаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ -- Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ мамлакатдаги энг заиф аҳоли қатламини ҳимоялаш бўйича муваффақиятга эришганини маълум қилди, деб хабар беради UzDaily.com нашри, сешанба (19-декабр) куни.

БМТ ва Ўзбекистон ҳукумати 2016-йилда заиф аҳоли қатламини ҳамкорликда ҳимоя қилиш бўйича махсус гуруҳни ташкил этган эди. Гуруҳ аъзолари сешанба куни 2016-2017-йилларга мўлжалланган иш режасининг амалга оширилишини таҳлил қилиш ва 2018-2020-йиллар учун эҳтимолий ҳамкорлик йўналишларини муҳокама этиш мақсадида йиғилдилар.

Мақсадли гуруҳлар оғир аҳволда қолган ногиронлар, аёллар ва болалар, кекса ва ночор инсонларни қамраб олади. 2018-2020-йиллар учун мўлжалланган ҳаракат режаси шундай гуруҳларнинг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган.

«Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ташаббуслари ва сиёсатини келажакда ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳамкорлар ўртасидаги келишув ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга ёрдам бермоқчимиз», деди UNCIEF нинг Ўзбекистондаги вакили, натижалар бўйича махсус гуруҳ ҳамраиси Саша Грауманн. «Ушбу платформа, шунингдек, донорлар ишини янада яхшироқ мувофиқлаштиришга имкон беради.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500