Карвонсарой

АҚШ Қозоғистон фуқаросини «Ислом давлати»ни қўллаб-қувватлаганликда айблади

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК – Бруклиндаги федерал суд чоршанба, 20 декабр куни Қозоғистон фуқароси Аҳрор Саидахметовни «хорижий террорчилик ташкилоти деб топилган Ислом давлатига (ИД) моддий ёрдам бериш учун тил бириктириш» айблови билан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди, деб хабар беради АҚШ Адлия департаменти веб-сайти.

«Саидахметов ИД сафида жангари аскар бўлишни режалаштирган, бироқ бу иш амалга ошмаган тақдирда, ФҚБ ва полиция зобитларига ҳужум уюштириб, урушни кўчаларга олиб чиқишга тайёрланган,» деди ФҚБнинг Нью-Йоркдаги офиси директори ёрдамчиси кичик Уильям Суини.

Терговчиларга кўра, Саидахметов Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди халқаро аэропортидан 2015 йилнинг 25 февралидаги рейс билан Истанбулга жўнаб кетиш учун чипта сотиб олган.

У аэропортда харажатларни қоплаш, жумладан, режалаштирилганидек Сурияга етиб борган вақтида қурол сотиб олиш учун «жиноий шеригидан» 1600 АҚШ доллари миқдорида пул олган.

«Саидахметов Туркияга учиб кетаётган самолётга чиқишга уриниш чоғида қўлга олинди», дейилади ҳисоботда.

Суд қарорига кўра, «жазо муддатини ўтаб бўлгач, Саидахметов АҚШдан чиқариб юборилади».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500