Карвонсарой

2017 йилда Тожикистоннинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан савдо ҳажми рекорд даражада ўсди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Йил бошидан бери Тожикистон қўшни давлатлар билан савдо ҳажмини ошириб, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан рекорд ўсиш кўрсаткичларига эришди, деб хабар беради AKIpress.org чоршанба, 20 декабр куни.

Ўзбекистон билан савдо-сотиқ ҳажми йил бошидан бери 85% га юқорилаган. Қозоғистон билан савдо қарийб 30% га ошган, Россия билан эса 11% га камайган.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ-ноябр ойларида Тожикистоннинг ташқи савдоси ҳажми 3,6 миллиард АҚШ долларига (31,7 миллиард тожик сомонийси) етган, бу кўрсаткич 2016 йилнинг худди шу даврига нисбатан 20 миллион АҚШ долларига (176,3 миллион тожик сомонийси) кўпроқ демакдир.

2017 йилнинг 11 ойи давомида экспорт ҳажми 1,1 миллиард АҚШ долларига (9,7 миллиард тожик сомонийси) тенг бўлди, бунда ўсиш ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 286,6 миллион АҚШ долларини (2.5 миллиард тожик сомонийси) ташкил этди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500