Карвонсарой

Қозоғистон Афғонистондаги тинчликни инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва кўмак бериш орқали қўллаб-қувватламоқда

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК/АСТАНА -- Қозоғистон Афғонистондаги тинчлик жараёнини транспорт инфратузилмасига сармоя ётқизиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватламоқда, дея пайшанба, 21 декабрь куни хабар берди БМТдаги Қозоғистоннинг доимий вакили Қайрат Умаров.

Умаров ўз баёнотини Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистон масаласи бўйича ўтказилган очиқ муҳокамаси вақтида эълон қилди, дея 22 декабрь куни хабар тарқатди Казинформ.

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари ва бошқа иштирокчилар Афғонистон дуч келаётган қийинчиликларни, айниқса ўсиб бораётган террорчилик ҳужумлари, наркотик етиштириш ва уни сотиш, ҳамда мамлакатда «Ислом давлати»нинг (ИД) жангарилари фаолияти каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, барқарорлик, миллий тотувлик, иқтисодий ривожланиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби халқаро ва маҳаллий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Қозоқ делегациясининг фикрига кўра, жангари гуруҳар ёки наркотрафик аъзолари орасидаги афғонлар сонини камайтиришда яқин иқтисодий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Бу Афғонистон ва бутун минтақада хавфсизлик бўйича вазиятни яхшилайди, дея фикр билдирдилар делегация аъзолари.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500